Жиззах вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
Фориш туман ҳокими Икром Матиевнинг навбатдаги сайёр қабулида 21 нафар фуқар омоддий ёрдам, даволаниш учун кўмак, иш билан таъминлаш, уй-жой таъминоти, контракт тўловлари каби 21 та масала юзасидан мурожаат қилди.
Унда аҳоли томонидан билдирилган мурожаатларнинг 13 таси тегишли корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари томонидан жойида ижобий ҳал этилди. Қолган 8 та мурожаат бўйича тегишли ташкилотларга топшириқлар берилиб, ижроси ҳоким назоратига олинди.
* * *
Арнасой туман ички ишлар бўлимида “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати юзасидан ўтказилган “Маънавият соати”да Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, Ўзбекистон Экалогия партияси Арнасой туман ташкилоти раҳбар ва фаоллари, ИИБ ходимлари иштирок этди.

Унда давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан жорий йил 1 мартидан бутун мамлакатимиз бўйлаб бошланган “Яшил йиллик” умуммиллий тадбирида ҳар бир фуқаро фаол бўлиши лозимлиги қайд этилди.
* * *
Зарбдор туманида ташкил этилган “Лойиҳа гуруҳи” аъзоларининг навбатдаги очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.
Унда гуруҳ аъзолари томонидан янги инвестиция лойиҳаларини шакллантириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредитларни ўзлашириш юзасидан белгиланган режа-прогнозларини ўз вақтида бажариш лозимлдиги, 2022-2024 йилларда мўлжалланган ҳудудий инвестиция дастури доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларда юзага келаётган электр энергияси, табиий газ, солиқ ва кадастр соҳаларига оид муаммоларни ҳал этиш юзасидан таклифлар кўриб чиқилди.
Шунингдек,бошланадиган ҳафтада “Лойиҳа гуруҳи” аъзолари томонидан амалга ошириладиган ишлар юзасидан режа ва мақсадлар келишиб олинди.
* * *
Россия Федерациясининг Суздал шаҳрида жорий йил 7-11 март кунлари спортнинг Ўзбек жанг санъати тури бўйича бўлиб ўтган халқаро мусобоқада 2004 йилда Жиззах шаҳрида туғилган Дилафрўз Абдуллаева 1-ўринни қўлга киритди.
Ушбу спорт тури билан 8 ёшидан бери шуғулланиб келаётган Дилафрўз айни пайтда, Жиззах шаҳар болалар-ўсмирлар спорт мактаби мураббийларидан сабоқ олмоқда.
Нуфузли халқаро мусобақада олтин медални қўлга киритиб, ўз юртига қайтган Дилафрўз Абдуллаевани Жиззах шаҳар ҳокимлиги, спорт ишлари бўлими ва чемпионнинг яқинлари кутиб олди.
* * *
Умумий ўрта таълим ва касбий таълимни ривожлантириш мактаблари ўқувчиларидан ташкил топган “Ёш қутқарувчи кўнгиллилар” клублари ўртасидаги республика мусобақасининг Шароф Рашидов туман босқичи бўлиб ўтди.

Иштирокчилар тўрт босқичда, яъни “Фавқулодда вазиятлар вазирлиги йўналиши бўйича савол жавоблар”, “Жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш”, “Арқон ёрдамида баландликка кўтарилиш ва тушиш” ҳамда “Тўсиқлар оша сакраш эстафетаси”да ҳудудий босқич ғолиби бўлган 20 жамоанинг ҳар бирида 8 нафардан ёш қутқарувчи ғолиблик учун баҳс олиб борди.
Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА