Жиззах вилояти: изчил ислоҳотлар, ташаббуслар амалда
Жиззах вилоятида ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ўз самарасини бермоқда. Ишни маҳаллабай тизимида ташкил этилиши натижасида муаммолар ўз вақтида бартараф этилаётир. Аҳолининг иш билан таъминланиши эса оилалар турмуш фаровонлигини янада юксалтирмоқда.
Жиззах вилоятида 302 та маҳалла мавжуд бўлиб, 300 оилада 1 миллион 475 минг 600 нафар фуқаро истиқомат қилади. Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари томонидан жорий йил бошидан хонадонлар юз фоиз хатловдан ўтказилиб, иқтисодий аҳволига кўра 4 та тоифага ажратиб олинди. Ушбу ўтказилган хатловлар бўйича биринчи ва иккинчи ярим йиллик йўл-хариталари тасдиқланган.
2022 йил давомида маҳаллабай ишлаш тизими орқали 174 минг нафар фуқаролар даромадли меҳнат билан таъминланди ва 76 минг 621 нафари доимий ҳамда жамоат ишларига жойлаштирилди. Шундан 77 минг 809 нафари ўзини ўзи банд қилган бўлса, 16 минг 740 нафари касб-ҳунарга ўқитилди. Оилавий тадбиркорлик йўналишида вилоятга ажратилган 540 миллиард сўм кредит лимитидан тавсияномалар асосида 23 минг 645 нафар фуқарога 525 миллиард 400 миллион сўм кредит ажратилди.
Шунингдек, ишсиз аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, уларга меҳнат қуроллари ва асбоб-ускуналар учун жамғарма маблағлари ҳисобидан 3 223 та фуқарога 11,2 миллиард сўм субсидиялар ажратилди.
[gallery-10521]
Президентимизнинг қарори асосида 8 минг 487 гектар ер майдони ажратиш ҳисобига 16 минг 252 нафар аҳоли бандлиги таъминланди. Ҳунармандчилик йўналишида 4 минг 80 нафар иш ўринлари яратилди. Бундан ташқари, вилоятда кичик бизнес субъектларини икки баробарга ошириш мақсадида 4 минг 529 та юридик ва 3 минг 304 та якка тартибдаги янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди. Бу 9 минг 637 та янги иш ўрни яратиш имконини берди.
Вилоятда аҳолини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, яшаш шароитини янада яхшилаш, бандлигини таъминлашда ижтимоий дафтарлар муҳим аҳамият касб этаётир. Жумладан, “Темир дафтар” га киритилган 18 минг 72 та оиланинг 79 минг 918 нафар аъзоси рўйхати шакллантирилди. Улардан 2022 йилда 17 минг 416 та оиланинг меҳнатга лаёқатли 23 минг 82 нафари доимий иш билан таъминланиб, кенгаш қарорлари асосида дафтардан чиқарилди. Амалга оширилган ишлар ва кўрсатилган ёрдамлар натижасида 643 та оилалар дафтардан чиқарилган ва бугунги кунда 656 та оила рўйхатда қолмоқда. Шунингдек, 2022 йилда 13 минг 352 нафар ёшлар дафтарига киритилиб, 13 351 нафарига кўмак кўрсатилган. Бугунги кунда вилоят бўйича 4 минг 422 нафар (7,5 фоиз) ёшлар дафтарда қолмоқда.
Ўтган йилда вилоятда ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 27,1 триллион сўмни ташкил этди. Давлат бюджети даромади 2022 йил учун 2 триллион сўм миқдорида белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 2023 йил 1 январь ҳолатига 2,2 триллион сўм ёки 109 фоизга ижро этилди.
Маҳаллий бюджет даромадлари 1,6 триллион сўмни ташкил этди. 2022 йил январь-декабрь ойларида жами 260 миллион АҚШ доллари экспорти режаси 210,8 миллион долларга ёки 81,1 фоизга бажарилди. 40 та корхона экспорт фаолиятига илк бор жалб этилиб, улар томонидан 10 миллион АҚШ долларилик маҳсулотлар хорижга сотилди. Шунингдек, 300 минг долларлик 4 та янги турдаги маҳсулотлар экспорти йўлга қўйилди. Ўтган йили 394,6 миллион АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестиция ва кредит маблағлари ўзлаштирилиши белгиланган бўлса, амалда 399,2 миллион доллар маблағ ўзлаштирилди.
2022 йил якуни билан қиймати 2 триллион сўмлик 571 та ҳудудий инвестиция лойиҳаларини ишга туширилиши ҳисобига 7 минг 321 та янги иш ўрни яратилди. 2022 йилда 93 минг 832 нафар аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига 4,3 триллион сўм, шундан 91 минг 342 нафар аҳолига 1,8 триллион сўм ҳамда 2 минг 490 та тадбиркорлик субъектларига 2,5 триллион сўм кредит маблағлари ажратилган. Оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида 23 минг 645 нафар мижозларга 525,4 миллиард сўм кредит маблағлари ажратилиб, 20 мингга яқин янги иш ўрни яратилган.
Жиззах вилоятида 23 та кичик саноат зоналари учун 132,4 гектар ер майдони, шундан лойиҳаларга мўлжалланган 110,5 гектар ер майдони ажратилган. Кичик саноат зоналарида жами 93 та лойиҳаларда 417,7 миллиард сўм маблағ ўзлаштирилиши натижасида 1 минг 487 та янги иш ўрни яратилиши белгиланган.
Бугунги кунга қадар қиймати 184,6 миллиард сўмлик 39 та лойиҳа фойдаланишга топширилиб, 457 нафар янги иш ўрни яратилди. Ушбу корхоналар томонидан 2022 йилда 55,7 миллиард сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилган.
Барча дастурлар ижроси доирасида 2022 йилда маҳаллаларда 1 минг 584 та лойиҳа амалга оширилган. Ободонлаштириш, қурилиш ва таъмирлаш ишларига 1,3 триллион сўмдан зиёд маблағ йўналтирилиб, 1 минг 257 та объектлар фойдаланишга топширилган.
Шаҳар ва туман марказларидан 13 та шаҳар ва туман марказларида 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига 44,4 миллиард сўмлик қурилиш ишлари бажарилган. Объектларнинг йиллик бажариладиган қурилиш режасига нисбатан бажарилиш 100 фоизни ташкил этмоқда. Пудратчиларга 42,3 миллиард сўм маблағ молиялаштириб берилган. 2022 йил якуни билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 24 триллион сўмни ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 103,4 фоизни ташкил қилди.
Жорий 2023 йил – Инсонга эътибор ва сифатли таълим йилида режа ва мақсадлар янада улкан. Жиззахликлар ғайрат-шижоат билан юрт тараққиётига ўз ҳиссаларини қўшишдек эзгу ниятда астойдил меҳнат қилмоқда.
А.ҚАЮМОВ,
Ж.ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА.