Вазирлар Маҳкамасининг “Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, Жисмоний тарбия ва спот бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтига айлантирилади.

Институтнинг вазифалари қуйидагилардан иборат бўлади:

мактабгача таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия инструкторлари, умимий ўрта ва ўрта махсус таълим, профессионал таълим муассасаларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари, олий таълим муассасаларининг жисмоний тарбия ва спорт йўналишлари бўйича раҳбар ва педагог кадрлари, олимпия ва паралимпия захиралари коллежлари, спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари, спорт мактабларининг раҳбар кадрлари, инструктор-методистлари, махсус фан ўқитувчилари, тренерлари, спорт психологлари, махсус хизмат ходимлари ҳамда спорт ташкилотларининг жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларини қайта тайёрлайди ва малакасини оширади;

меҳнат бозори эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, касбий маълумотга эга бўлмаган спорт таълим муассасалари ходимлари учун қўшимча ихтисослик бўйича пулли асосда қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини ташкил этади;

жисмоний тарбия ва спорт таълим тизимида илғор педагогик технологияларни жорий этади;

ўқув-машғулот жараёнига, хусусан спорт таълим муассасалари амалиётига замонавий инновацион педагогик технологияларни, ўқитишнинг самарали шакллари ва усулларини жорий этади;

спорт таълим муассасалари фаолияти самарадорлигини ошириш, ўз филиаллари фаолиятини мувофиқлаштиради ҳамда илмий-методик ишларни ташкил этади;

халқаро алоқаларни кенгайтиради ва мустаҳкамлайди, конференциялар, кўргазмалар ва бошқа тадбирлар ўтказиш орқали жисмоний тарбия ва спорт соҳасида мамлакатимиз ютуқларини халқаро даражада кенг ёритади, хорижий таълим муассасалари билан яқин ҳамкорликни йўлга қўяди.

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жисмоний тарбия ва спорт бўйича малака ошириш институти ташкил этилади