Тараққиётга тушов бўладиган коррупция иллатига қарши курашиш энг долзарб масалалардан биридир.
Янги таҳрирдаги Конституциямизда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги ҳар йилги миллий маърузани эшитиши назарда тутилган.
Шундан келиб чиқиб, яқинда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан тақдим этилган Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги учинчи миллий маъруза кўриб чиқилди.
Миллий маърузада коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш бўйича амалга оширилган ишлар, эришилган натижалар ҳақида батафсил маълумотлар берилган. Шунингдек, бир қатор таклифлар илгари сурилган.
Миллий маърузани Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов тақдим қилар экан, 2023 йилда коррупцияга оид жиноятлар учун жиноий жавобгарликка тортилган шахслар сони 2022 йилга нисбатан 12 фоизга камайганини айтиб ўтди.
Шунингдек, бу борадаги жиноятлар сони эса 11 фоизга камайган. Коррупция ҳаракатлари оқибатида етказилган зарар миқдорлари ҳам 29 фоизга камайган.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дилмурод Исмоилов миллий маъруза борасида ўз фикр- мулоҳазаларини билдирди.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/VwGX6HPvE4I?si=tC-jPZhPILw6DVbx" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
М.Комилова,
И.Исматов (видео),
ЎзА