Қарор ижроси

Бугун маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини барвақт олиш тизимида самарали ишлар амалга оширилмоқда. “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор билан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳамда жамоат хавфсизлиги соҳаларига масъул идоралар учун 2025 йилда “Ҳар бир маҳаллада ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш” устувор вазифа сифатида белгиланди. 

– Президентимизнинг ушбу қарорлари соҳада янги бир босқични бошлаб берди, – дейди Бухоро вилояти Ромитан тумани ИИБ бошлиғи Жамшид Расулов. – Туманда 4 та сектор раҳбарларига аниқ вазифалар белгиланди. Вазифага асосан ҳар бир сектор раҳбарига тумандаги вазияти оғир ва “қизил” тоифадаги, ижтимоий кўмаги оғир бўлган маҳаллалар номма-ном бириктирилди. 

– Жорий йилнинг 1 мартидан профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосарлари лавозими тугатилиб, уларнинг негизида маҳаллаларда, маъмурий амалиёт гуруҳлари синов тариқасида жорий этилади. Маъмурий амалиёт гуруҳининг асосий вазифаси жиноят ишини қўзғатишни рад этиш тўғрисидаги қарорларини ўрганиб чиқиб, уларда ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд бўлган тақдирда маъмурий баённомалар тузади. Бундан кўзланган асосий мақсад эса фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдан ва жазо муқаррарлигини таъминлашдан иборатдир. Бундан ташқари, ҳар бир маҳалланинг крименаген вазиятидан келиб чиқиб, айрим вилоят ҳудудларида маҳалла ҳуқуқ тартибот маскани жорий этилади. Масканнинг ўз фаолиятида профилактика инспектори, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича инспектор, пробация бўлими ходим, давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги ходими ҳамда тезкор вакиллардан иборат ҳудудий доимий равишда ишлайдиган тузилма фаолият олиб боради. Уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш профилактика бош инспектори лавозими жорий этилиб, унинг вазифаси этиб белгиланади, – дейди профилактика инспектори Жаҳонгир Розиқов. 

[gallery-21598]

– Бухоро давлат университетида бир қатор психология сиёсатшунослик, ҳамда социология таълим йўналишидаги, маҳаллалар билан ишлаш, ижтимоий иш таълим йўналишидаги барча профессор-ўқитувчиларни ҳам, олимларни ҳам ушбу жараёнга жалб қилиб, маҳаллалар кесимида таҳлиллар амалга ошириш белгилаган, – дейди Бухоро Давлат университети ректори Обиджон Ҳамидов. – Олий таълим муассасалари ҳар бир маҳаллалар билан биргаликда ҳуқуқбузарликни олдини олиш, крименаген ҳолатларни, вазиятларни ўрганиш, аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш каби бир қатор масалаларда сектор раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорликда ишлар олиб бормоқда. 

Эътиборли яна бир жиҳат, эндиликда маҳаллий ҳокимликларга ҳар ойда ҳар бир туманнинг тўртта секторида криминоген вазияти оғир маҳаллаларда камида иккитадан “намунали хавфсиз кўча” ва бештадан “намунали хавфсиз йўлак” ташкил этиш тизими йўлга қўйилади. 
Мазкур ишлар маҳаллаларда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги фаолиятни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқишга, бу борада масъул давлат органлари ва муассасалар томонидан манзилли чора-тадбирлар кўрилишига хизмат қилади. 

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА мухбирлари

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиноятчиликнинг олдини олишда янги йўналиш