Жим Рожерс Тошкент форумида иштирок этади

Америкалик машҳур инвестор, бизнесмен ва молиявий шарҳловчи Жим Биланд Рожерс IV Тошкент халқаро инвестиция форуми (ТХИФ) махсус сессиясида иштирок этиши кутиляпти. "Beeland Interests" компанияси раиси, "Quantum" жамғармаси муассисларидан бири бўлган бу шахс глобал молия бозорида асосан 10-15 йиллик, яъни узоқ муддатли келишувларга маблағ йўналтирадиган инвестор сифатида танилган.
11 июнь куни "Ўзбекистонни қимматли қоғоз сармояси учун ноёб бозорга айлантирадиган омиллар нима?” мавзусидаги эксклюзив сессия доирасида Жим Биланд Рожерс аудитория билан юзма-юз учрашиб, дунё минтақаларидаги инвестиция муҳити ҳақидаги қарашлари, сармоя активини бошқариш бўйича тажрибаси билан ўртоқлашади.
М.Пирматова, ЎзА