2024 йил 11 ноябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Женевадаги штаб-квартирасида “Суриянинг шимоли-шарқидан қайтганларни самарали реабилитация ва реинтеграция қилиш – Ўзбекистон тажрибаси – глобалликдан маҳаллий даражагача” мавзусида юқори даражадаги тадбир бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СМТИ) ва Глобал ҳамкорлик ва барқарорлик фонди (GCERF) томонидан ташкил этилди.

Тадбирдан кўзланган мақсад қуролли можароли ҳудудлардан қайтганларни реабилитация ва реинтеграция қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси тажрибасини тақдим этиш ҳамда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан яқинда ташкил этилган Минтақавий экспертлар кенгаши фаолиятини очиқлаш.

Анжуманда БМТ Бош котиби ўринбосари Владимир Воронков, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Терроризмга қарши кураш қўмитаси ижроия дирекцияси раҳбари Наталя Герман, Глобал ҳамкорлик ва барқарорлик фонди директори Халид Косер, Хавфсизлик сиёсати бўйича Женева маркази директори Томас Гремингер, шунингдек, Марказий Осиё, Европа Иттифоқи мамлакатларининг БМТнинг Женева бўлинмасидаги доимий вакиллари иштирок этди.

Тадбир давомида 2019 йилдан буён минтақа давлатлари Сурия ва Ироқдаги қуролли можароли ҳудудлардан 2200 нафарга яқин фуқаросини, асосан аёллар ва болаларни ватанига қайтаргани алоҳида қайд этилди. Махсус реабилитация ва реинтеграция дастурлари уларнинг осойишта ҳаётга қайтишига ва ўз оилалари ва жамиятлари билан муносабатларини тиклаш имконини берди.

Элдор Арипов ўз нутқида Ўзбекистон Республикасининг терроризм ва экстремизмга қарши курашдаги янгича ёндашувларини баён этди.

Асосий эътибор таълим ва жаҳолатга қарши курашиш масалаларига қаратилаётгани таъкидланди. Мамлакатда Ислом динининг инсонпарварлик ва тинчликсевар моҳияти, унинг Марказий Осиё цивилизацияси тараққиётидаги ўрни ҳақидаги ҳақиқий билимларни оммалаштирадиган Халқаро Ислом академияси, Имом Бухорий, Термизий, Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари, шунингдек, Халқаро ислом цивилизацияси маркази фаолият кўрсатмоқда.

Диний сиёсат бағрикенглик ва инклюзивлик тамойилига асосланади. Ўзбекистонда экстремизм ва радикализм тарқалишига миллатлараро ва динлараро тотувликни қўллаб қувватлаш самарали тўсиқ бўлиб хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон халқаро мажбуриятларни бажариш доирасида биринчилардан бўлиб ўз фуқароларини қуролли можароли ҳудудлардан ватанига қайтарди. 2019 йилдан буён 530 дан ортиқ Ўзбекистон фуқароси, асосан аёллар ва болалар ўз юртларига қайтарилдилар. Уларга тиббий, ижтимоий ва психологик ёрдам кўрсатилди. Касбий таълим ва бандлик дастурлари ишлаб чиқилди.

Фуқаролик жамияти ва маҳаллий ҳамжамият реабилитация жараёнларида фаол иштирок этмоқда. Иш гендер ва ёш хусусиятларини синчковлик билан ҳисобга олиш асосида қурилади.

БМТнинг терроризмга қарши кураш бошқармаси бошлиғи Владимир Воронков БМТга аъзо давлатлар учун Ўзбекистон тажрибасидан келиб чиққан ҳолда реабилитация ва реинтеграция қилиш стратегиясини ишлаб чиқиш долзарб эканлигини таъкидлади. Тошкентнинг ушбу модели инсон ҳуқуқлари ва қадр-қимматини таъминлашга қаратилган бўлиб, реабилитация ва реинтеграция жараёнларида муҳим аҳамиятга эгалиги қайд этилди.

Ўзбекистоннинг реабилитация ва реинтеграция соҳасидаги етакчилиги ҳақида гапирар экан, Глобал ҳамкорлик ва барқарорлик фонди директори Халид Косер Ўзбекистон модели бошқа давлатлар учун йўл харитаси бўлиб хизмат қилишини алоҳида таъкидлади. Бу усул фуқароларни қуролли можаро ҳудудлардан қандай қилиб самарали, инсонпарвар ва инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилган ҳолда қайтариш мумкинлигини кўрсатди.

Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан 2024 йилда БМТнинг Терроризмга қарши кураш бошқармаси шафелигида ташкил этилган Реабилитация ва реинтеграция қилиш масалалари бўйича минтақавий экспертлар кенгаши фаолиятининг муҳокамаси конференциянинг муҳим масалаларидан бири бўлди. Кенгаш Марказий Осиёнинг барча давлатларидан эксперт ва мутахассисларни бирлаштирган. Унинг доирасида қайтарилган шахсларнинг нормал ва тўлақонли ҳаётга муваффақиятли интеграциялашувини таъминлайдиган билимлар, усуллар ва дастурлар тўпланади.

“Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан Тошкентда ташкил этилган Кенгаш бу борада илғор тажриба ва ўрганилган сабоқлар алмашишни кучайтиришга кўмаклашишига ишончим комил”, – дея қайд этди БМТ Хавфсизлик кенгаши Терроризмга қарши кураш қўмитаси ижроия дирекцияси раҳбари Наталя Герман.

ЙХҲТнинг терроризмга қарши кураш бўлими раҳбари ўринбосари Феизо Нуманай Ташкилот 2024 йил май ойида Реабилитация ва реинтеграция қилиш масалалари бўйича минтақавий экспертлар кенгашини ташкил этиш бўйича конференция ҳамкор ташкилотчиси сифатидаги ролидан фахрланишини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, “Вакилларимиз бир неча маҳаллаларда бўлиб, одамларни реабилитация қилиш ва интеграциялашуви бўйича амалга оширилаётган улкан ишларни кўрганларида, Тошкентдаги маҳаллий ҳамжамиятларнинг фаолияти ЙХҲТда катта таассурот қолдирди”.

ЕИнинг Женевадаги БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлардаги делегацияси ходими Маттиа Тоалдо Европа Иттифоқининг Марказий Осиёда хавфсизликни таъминлашда ёрдамини давом эттиришга, жумладан, фуқароларни қуролли можароли ҳудудлардан ватанига қайтариш масалаларида тайёрлигини билдирди. “Ўзбекистон асосий ҳамкор ва биз минтақада барқарорликни сақлашга қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватлашда давом этиш ниятидамиз”, — деди дипломат.

БМТнинг Женева бўлинмасидаги Марказий Осиё давлатларининг доимий вакиллари ҳам минтақанинг барқарор ривожланиши ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича бир-бирларининг саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаган ҳолда очиқлик ва ишонч тамойиллари асосида Минтақавий экспертлар кенгаши доирасида ўзаро ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Женевада бўлиб ўтган тадбир терроризм ва экстремизм муаммосини ҳал этиш бўйича глобал ва минтақавий саъй-ҳаракатларни муҳокама қилишда муҳим босқич бўлди, шунингдек, Марказий Осиё давлатлари, БМТ ва халқаро ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорликни давом эттириш муҳимлигини кўрсатди.

Тадбир якунида, барча иштирокчилар қайтганларни реабилитация ва реинтеграция қилиш бўйича умумий саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшма дастурларни ишлаб чиқиш ва ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканликларини билдирдилар.

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Женевада юқори даражадаги тадбир бўлиб ўтди