English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жавоҳир Умматалиев IBA жаҳон чемпионатида совриндор бўлди

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида ўтказилаётган бокс бўйича IBA жаҳон чемпионатида ғолиб ва совриндорлар аниқланмоқда.

Жумладан, вазни -80 кг. бўлган чарм қўлқоп усталари орасида ҳамюртимиз Жавоҳир Умматалиев россиялик Жамбулат Бижамов (Россия) билан рақобатлашди.

Афсуски, ушбу баҳсда боксчимиздан омад юз ўгирди ва кумуш медаль билан тақдирланди.

Энди дунё биринчилигининг -92 кг. вазн тоифасида Тўрабек Ҳабибуллаев - Муслим Гажимагомедов (Россия) финал босқичида беллашади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА