Жавоҳир Синдоров муддатидан аввал номзодлар турнири ғолиби!
Кипрда поёнига етиб бораётган Номзодлар турнирининг 13-турида қора доналарда ҳаракатланган Жавоҳир Синдоров энг асосий таъқибчиси нидерландиялик Аниш Гири билан 13-турда дурангга эришди ва муддатидан аввал турнир ғолибига айланди.
Бу, Жавоҳир Синдоровнинг амалдаги Жаҳон чемпиони Гукеш Доммараджуга қарши шахмат тожи учун курашиш ҳуқуқига ҳақли тарзда эга чиққанлигини англатмоқда.

Жавоҳирнинг ушбу муваффақияти, Номзодлар турнирида ўрнатган алоҳида кўрсаткичлари, рекордлари Ўзбек шахмати тимсолида мамлакатимиз ёшларининг интеллектуал салоҳияти нечоғли юксаклигини дунё аҳлига яна бир карра ёрқин намоён этди.

Олдинда Номзодлар турнирининг сўнгги 14-тур ўйинлари бўлишига қарамасдан Жавоҳирнинг муддатидан олдин муваффақиятга эришганлиги халқимиз ақл-тафаккурининг халқаро майдондаги муҳим ютуғи, ғалабаси сифатида эътирофга арзигулик тарихий воқелик бўлди.
Жаҳон шахмат оламидаги янги ғалаба барчага муборак бўлсин!
Тўлқин РЎЗИЕВ, ЎзА мухбири