Жавоҳир Жаҳонгиров жаҳон чемпионатида тарихий натижа қайд этди
Польша мезбонлик қилаётган карате WKF бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида дунёнинг 120 та давлатидан спортчилар иштирок этмоқда. Ушбу нуфузли мусобақада каратэчиларимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилмоқда.
Бельско-Бяла шаҳрида давом этаётган мазкур жаҳон чемпионатида ҳамюртимиз Жавоҳир Жаҳонгиров олтин медалга сазовор бўлди. Якка ката йўналишида муваффақиятли иштирок этган спортчимиз ушбу натижа орқали ўзбек каратэси тарихида муҳим ютуққа эришди.
Тажрибали мураббий Ҳамдам Шодибеков қўл остида шуғулланаётган Жавоҳир Жаҳонгиров чемпионлик учун кечган финал баҳсида АҚШ вакили Зхуо Эдмондни 5:0 ҳисобида мағлуб этиб, жаҳон чемпиони номини қўлга киритди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА