Жасорат: Ражабов Чори Менглиевич (+видео)
9-май Хотира ва қадрлаш куни
Катта лейтенант Чори Ражабов 1966 йил 20 июнь куни Сурхондарё вилояти Музробод тумани Болдир қишлоғида туғилган.
1973-1983 йиллар Сурхондарё вилояти Музробод туманидаги Ғафур Ғулом номли 18-умумтаълим мактабида ўқиган. 1984 йил Венгриянинг Будапешт шаҳрида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган.
1992 йил оила қурган, икки нафар фарзандли бўлган (Феруза ва Наргиза исмли қизлари). 1989-1993 йилларда Тошкент давлат санъат институтида таҳсил олган бўлса-да, офицер бўлиш орзуси туфайли 1996 йил 30 ёшида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида шартнома асосида ҳарбий хизматни ўтай бошлаган.
2000 йил 16 сентябрь куни махсус гуруҳ таркибида навбатдаги разведка қидирув тадбирларини бажариш вақтда қаҳрамонларча ҳалок бўлган.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/HB5Y4Bff8FQ" title="Jasorat: Rajabov Chori Menglievich " frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>