Жасорат: Охунов Юнус Носирович (+видео)
9 май – Хотира ва қадрлаш куни
Сержант Охунов Юнус Носирович 1979 йил 14 январь куни Фарғона вилояти Учкўприк туманидаги Шеробод қишлоғида зиёлилар оиласида туғилган.
Юнусжон болалик чоғларида тумандаги 19- умумий ўрта таълим мактаби ҳузуридаги “Тонг” мактабгача таълим муассасасида тарбияланган.
1985-1996 йилларда Фарғона вилояти Учкўприк туманидаги 19- умумтаълим мактабини аъло баҳолар билан тамомлаган.
Шундан сўнг Қўқон шаҳридаги компьютер оператори курсида ўқиди, курсни тамомлагандан сўнг 1997 йил муддатли ҳарбий хизматни ўтаган. Ҳарбий хизматда барчага ибрат бўлганлиги боис, ҳарбий хизматни шартнома асосида давом эттирган.
2000 йил август ойида Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида бўлган жанговар ҳаракатларда иштирок этиб, қаҳрамонларча ҳалок бўлган.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/zB5ra2l2L0Q" title="Jasorat: Oxunov Yunus Nosirovich " frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>