“Жасорат мактаблари”га кириш имтиҳонларининг биринчи босқичи ўтказилди
Республика бўйлаб фаолият юритаётган 208 та “Жасорат мактаби”га қабул имтиҳонларининг биринчи босқичи ташкил этилди.
Имтиҳон жараёнида талабгорлар математика фанидан 30 та ҳамда она тили фанидан 20 та тест топшириғини бажарди. Жами 50 та саволдан иборат тест синовида энг юқори натижа 50 баллни ташкил этади. Ҳар бир тўғри жавоб учун 1 балл берилади.
Маълум қилинишича, қабул имтиҳонларининг иккинчи босқичи июль ойининг иккинчи ўн кунлигида ўтказилиши режалаштирилган.
Маълумот ўрнида айтиш лозимки, жорий йил “Жасорат мактаблари”га ўқиш истагини билдирган 25 513 нафар талабгор онлайн тарзда ҳужжат топширган.
Қайд этилишича, қабул жараёнлари белгиланган тартиб асосида очиқлик ва шаффофлик тамойиллари асосида ташкил этилмоқда.
Муҳайё Тошқораева, ЎзА