ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилояти мудофаа ишлар бошқармаси ҳузуридаги Чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлари бўйича тайёрлаш марказида ташкил этилган “Жасорат мактаби” 10 кунлик ҳарбий ўқув йиғинининг 1-мавсуми иштирокчиларини кузатиш маросими ўтказилди. 

Маросимда вилоят ҳокими ўринбосари, Шарқий ҳарбий округи бошқарма бошлиғи ўринбосари, Ёшлар ишлари бошқармаси ходимлари, ҳарбий прокуратура вакиллари, мудофаа ишлари бошқармаси масъуллари, Фахрийлар кенгаши аъзолари ҳамда ўқув йиғини тингловчиларининг ота-оналари иштирок этди.

[gallery-16206]

Тадбирда Қоровул қўшинлари ва ҳарбий оркестр томонидан кўргазмали ҳамда мусиқий чиқишлар намойиш этилди.

Ёпилиш маросими сўнгида вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидан йиғилган 100 нафар йиғин иштирокчиси ҳарбий ўқув йиғинини муваффақиятли тугатгани муносабати билан махсус сертификат ва китоблар тўпламини қабул қилиб олди.

Тадбир самимий изҳорлар, қувонч ёшлари, кўнгилдаги фахр, ғурур ва ҳаяжонга бой тарзда ўтди. 

“Жасорат мактаби” нафақат ёшлар, балки, ота-оналар учун ҳам катта мактаб вазифасини ўтади.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА 

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Жасорат мактаби”нинг биринчи мавсуми якунланди