Сирдарё вилоятида маҳалладаги уюшмаган ёшлар ҳамда прокуратура органлари томонидан оталиққа олинган ёшлар учун ташкил этилган “Жасорат мактаби” ўқув-йиғини доирасида тадбиркорлик ва бандлик масалаларига бағишланган учрашув ўтказилди. Тадбирнинг асосий мақсади ёшларнинг касбга қизиқишини ошириш, уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш ва келгусида мустақил ҳаётга тайёрлашдан иборат бўлди.

Учрашувда O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси вилоят бошқармаси вакиллари иштирок этишди. Улар ёшлар учун амалиётга яқин мастер-класслар ташкил этиб, турли соҳалардаги ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш йўналишлари билан таништирди.

Мастер-класс жараёнида тадбиркорлар ўз муваффақиятлари ҳақида сўзлаб, бизнесда энг муҳим жиҳатлар — ғоя, ташаббус, меҳнатсеварлик ва интизом эканини таъкидладилар. Шунингдек, Ўзбекистонда бизнес очиш ва уни ривожлантириш тартиблари, солиқ имтиёзлари, давлат томонидан ёш тадбиркорларга берилаётган имкониятлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Учрашув якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоблар олишди. 

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Жасорат мактаби”да бизнес сирлари ўргатилди