English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Жасорат мактаби” лойиҳасининг IV мавсуми якунланди

Қашқадарёда ички ишлар органлари назоратида турган, ҳаётида қийинчиликларга дуч келган ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда уларни касб-ҳунарга йўналтиришга қаратилган “Жасорат мактаби” лойиҳасининг 2025 йилдаги IV мавсуми якунланди.

Жорий йил 3 декабрь куни Қарши шаҳридаги Ёшлар марказида лойиҳанинг навбатдаги мавсуми бошланиб, унда вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидан 122 нафар ёш иштирок этди. Иштирокчилар Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округга қарашли Муборак туманидаги ҳарбий қисмга жойлаштирилди.

Лойиҳа доирасида ёшлар 15 дан ортиқ касб-ҳунар бўйича таълим олиб, тадбиркорлик, IT, автосервис ва дурадгорлик йўналишларида амалий машғулотларда қатнашди. Шунингдек, ҳарбий тайёргарлик, спорт мусобақалари ҳамда маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.

Лойиҳанинг ёпилиш маросимида қатор раҳбарлар иштирокида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ўтказилиб, ёшларга яратилаётган имкониятлар ҳамда қўллаб-қувватлаш чоралари юзасидан атрофлича маълумот берилди.

[gallery-26719]

Ўн кунлик ўқув-машғулотларни муваффақиятли якунлаган иштирокчиларга сертификатлар, танлов ғолибларига эса диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА