Жасорат: Хўжаев Исматулло Нуриллаевич (+видео)
Катта лейтенант Хўжаев Исматулло Нуриллаевич 1972 йил 20 ноябрда Самарқанд вилояти Нуробод туманининг Оқсой қишлоғида туғилган.
1979 -1990 йилларда Нуробод туманининг Оқсой қишлоғидаги 13-ўрта умумтаълим мактабида ўқиган.
1993-1997 йилларда Самарқанд олий ҳарбий автомобил қўмондонлик-муҳандислик билим юртида таҳсил олган.
1997 йилдан бошлаб Қуролли Кучлари сафида махсус операциялар батальонида шартнома асосида ҳарбий хизматни ўтай бошлаган.
2000 йил Сурхондарё вилоятининг Узун ва Сариосиё туманларида халқаро террорчи тўдаларга қарши жанговар ҳаракатларда иштирок этиб, жангда қаҳрамонларча ҳалок бўлган.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/lpRNR_Ytle8?si=8hfz6uRojpldt4jx" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>