Илгари хабар берганимиздек, Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида жойлашган бозор ҳудудидаги овқатланиш шохобчасида 2 декабрь куни газ портлаши натижасида ёнғин содир бўлди. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, Сирдарёдаги портлаш натижасида жами 29 нафар фуқаро жабрланган.

Улардан 26 нафари шифохонага ётқизилган, 3 нафар фуқарога эса амбулатор ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб берилган.

Ҳодисадан сўнг Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори Даврон Тўлаганов раҳбарлигидаги комбустиолог, реаниматолог, нейрохирург, хирург, травматолог ва микрохирурглардан иборат малакали гуруҳ Сирдарёга етиб келиб, жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатмоқда.

Тиббий муассаса маълумотларига кўра, ўта оғир аҳволда қабул қилинган 3 нафар бемор вафот этган. Ҳозир яна 1 нафар беморнинг аҳволи ўта оғир бўлиб, сунъий нафас олдириш аппаратига уланган. Шунингдек, 5 нафар беморнинг аҳволи “барқарор оғир” деб баҳоланмоқда,  улар ҳушёр ва мустақил нафас олмоқда.

Қолган беморлар орасидаги икки нафар ҳомиладор аёл Республика ихтисослаштирилган она ва бола марказининг Сирдарё филиалига кўчирилган. Уларнинг аҳволи қониқарли. Қолган 15 нафар фуқаро ҳам тегишли бўлимларда муолажа олмоқда. Шифохонада зарур дори-дармонлар етарли миқдорда мавжуд.

Сирдарё вилоят Ички ишлар бошқармаси маълумот беришича, ҳодиса юзасидан 3 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми (ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов доирасида бир нафар шахс процессуал тартибда қамоққа олинган.

Ҳозирда воқеа юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жароҳат олганлар муолажа олмоқда