Қирғизистон ҳукумати Тожикистон билан чегара баҳсларини яқин орада ҳал қилишдан умид қилмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон давлат раҳбари Садир Жапаров Бишкекда бўлиб ўтган халқ қурултойида айтиб ўтди.

"Бизнинг асосий мақсадимиз – ҳар қанча қийинчиликларга қарамай,  бир ҳукуматдан бошқа ҳукуматга ўтиб келаётган чегара муаммоларини кейинги авлодга қолдирмай ҳал қилиш. Ҳозир биз қўшни Тожикистон билан чегара масалаларини ҳал қилишга киришдик ва муаммони тезроқ бартараф қилиш учун барча имкониятимизни ишга соламиз", - деди у.

Унинг айтишича, республика  коронавирус пандемияси ва унинг ортидан пайдо бўлган глобал сиёсий ва иқтисодий воқеаларнинг салбий оқибатлари билан юзма-юз келди.

"Янги хатарлар ва муаммолар барча мамлакатларда, жумладан, Қирғизистонда ҳам  пайдо бўлди. Уларнинг бири хавфсизлик масаласидир.

Мамлакатимиз яхлитлигига таҳдид солган чегарадаги  сўнгги воқеалар ҳар бир қирғизистонликни хавотирга солди. Очиғини айтганда, чегарачиларимиз ва маҳаллий аҳоли вакиллари ўлимига сабаб бўлган фожиали воқеаларга чегара чизиқларини аниқлаш ишлари охирига етказилмагани ва номаълум муддатга чўзилиб кетгани асосий сабаб бўлди", - дея таъкидлади президент.

Шу билан бирга, Қирғизистон Президентининг таъкидлашича, бугунги кунда мамлакат барча қўшни давлатлар – Ўзбекистон, Қозоғистон ва Хитой билан чегара масалаларини тўлиқ ҳал қилган, фақат Тожикистон бундан мустасно.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жапаров: Қирғизистон Тожикистон билан чегара баҳсларини яқин орада ҳал қилиш ниятида