ФОТОРЕПОРТАЖ

Мактабгача ва мактаб таълими соҳасида Кореянинг илғор тажрибаси, хусусан, ушбу давлат амалиётида таълим, бошқарув тизими ва педагог кадрлар малакасини оширишда замонавий педагогик технологиялар ва ечимларни жорий этиш юзасидан тажриба алмашиш мақсадида бошқарма бошлиқларидан иборат делегация вакиллари Жанубий Кореяда малака оширгани ҳақида аввал хабар берган эдик. Ушбу ҳамкорликнинг узвий давоми сифатида Жанубий Корея таълим маркази вакиллари Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди.  

Делегация аъзолари дастлаб вилоят “Баркамол авлод” болалар мактабида яратилган шароитлар, корейс тили тўгараклари фаолияти билан танишди. Келгусида ҳамкорликда амалга ошириладиган истиқболли вазифалар белгилаб олинди.

Таъкидлаш керак, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан умумтаълим мактабларида иккинчи хорижий тилни ўқитиш амалиёти жорий этилган. Ушбу тажриба доирасида вилоятда амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Жанубий Корея таълим маркази ҳамда вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси вакиллари Ангор туманидаги 1-умумтаълим мактабига ташриф буюрди.

Меҳмонлар манзилда яратилган шароит, корейс тили дарси жараёнлари билан танишди. Ўқувчилар билан корейс тилида суҳбат қурилди.            

Кореялик вакиллар келгусида ҳамкорликда мазкур мактабнинг корейс тили хонасининг замонавий кўринишда жиҳозланиши, зарур қўлланмалар билан таъминланиши ташаббусини илгари сурди.

[gallery-20654]

Делегация аъзолари ташриф давомида Термиз тумани ҳудудида жойлашган милоддан аввалги I-III асрларга оид ЮНЕСКО умумжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган “Фаёзтепа” мажмуасида бўлди.

Шунингдек,  Термиз шаҳридаги “Волшебний замок” давлат-хусусий шерикчилиги асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотида болажонлар учун яратилган шароит ва қулайликлар кўздан кечирилди.      

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жанубий Корея таълим маркази вакиллари Сурхондарёда