Жанубий Корея ҳарбийлари аэро-фазовий агентлик, астрономия институти ва ўт ўчирувчилар билан ҳамкорликда коинотдан келадиган эҳтимолий таҳдидга жавоб бериш мақсадида илк амалий машғулотни ўтказди. Бу ҳақда мамлакат штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси маълум қилди.
– 31 октябрь куни Ҳарбий-ҳаво кучлари 20-қирувчи қанот базасида фазовий таҳдидга қарши ҳукумат идоралари ва ҳарбийлар билан қўшма машғулот ўтказдик, – дейилган хабарда.
Қайд этилишича, 2023 йил ҳам худди шундай машқ қилинган, фақат кейинги амалиётлар ходимлар ҳаракати ёки муҳокама шаклида ўтган. Энди эса берилган сценарий бўйича биринчи амалий машғулот ўтказилди. Айни жараёнда мамлакат ҳудудига фазовий объект тушиши билан боғлиқ бўлиб, рақибни илғаш, кузатиш, қулаш кутилган жой ва вақтни ҳисоблаш ҳамда ер билан тўқнашувдан сўнг объектга етиб бориш, радиация миқдорини аниқлаш ва ҳудудни тозалаш синаб кўрилади.
Мутахассислар коинотда сунъий йўлдош ва ракета ташувчилар қолдиғи миқдори кескин ортгани, шу билан бирга самовий жисмлар тўқнашуви ва қулаши хавфи изчил кўпайиб бораётганини қайд этилиб, бундай вазиятга тайёр туриш бўйича тизимли чора-тадбирлар кўриш тақозо этилаётганини таъкидлаган.