Жангчи-фахрийлар қўллаб-қувватланмоқда
Аввал хабар берганимиздек, Россия Федерацияси ҳамда Ўзбекистон ҳукумати ўртасидаги битимга кўра, жангчи-фахрийлар ва ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар оилаларига бир марталик моддий ёрдам кўрсатилмоқда.
Россия қуролли кучлари вакиллари Ўзбекистон “Ветеран” жангчи-фахрийлар ва ногиронлар бирлашмаси мутасаддилари билан ҳамкорликда ўтказаётган ушбу тадбир бу сафар Сирдарё, Тошкент вилояти ва пойтахтда истиқомат қилаётган афғон-жангчилар билан ўтказилди.
[gallery-4238]
Дастлаб, тадбир иштирокчилари “Ғалаба боғи”да бўлиб, урушда беш фарзандидан айрилган Зулфия она Зокирова ҳайкали пойига гуллар қўйишди. Сўнгра “Шон-шараф” музейига саёҳат уюштирилди. Тадбир сўнггида “бир пиёла чой” устида мулоқот давом этди.
Жангчи-фахрийларни қўллаб-қувватлаш дастури бўйича амалга оширилаётган мазкур тадбир республикамизнинг бошқа вилоятларида ҳам амалга оширилмоқда.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА