Ўзбекистонда давом этаётган Президент сайловини хорижлик кузатувчилар фаол кузатиб бормоқда. Улар сайлов участкаларида бўлиб, сайловчиларга яратилган шароитлар, овоз бериш жараёнини бевосита кузатмоқда.

Бунинг учун кузатувчиларга зарур шароитлар яратилган. Улар сайлов участкасига бориб рўйхатдан ўтгач, сайловни ўтириб бемалол кузатиши мумкин.

Тошкент шаҳридаги 362-сайлов участкасига ташриф буюрган Покистон фанлар академияси ректори, доктор Жан Муҳаммад Қосим билан мулоқот қилдик.

- Айтингчи, сайлов жараёни ҳақида қандай фикрдасиз ва бугунги кузатувларингиз сизда қандай таассурот қолдирмоқда?

- Сайлов – демократиянинг асосий белгиларидан бири бўлиб, ҳар бир мамлакат ҳаётида муҳим ўрин тутади. Халқ сайловлар орқали ўз хоҳиш-иродасини амалга оширади. Ўзбекистонда сайлов жараёнларини кузатиш учун келганимдан мамнунман. Одамларнинг фаоллиги, сайловга жиддий қараётгани эътиборимни тортди. Бу ерда ёшлар ўйлаганимдан кўра анча фаол.

Шуни яна қўшимча қилмоқчи эдимки, одамларга сайловда эркин овоз бериши учун зарур шароитлар таъминланган.

- Сайлов жараёнида камчиликлар ҳам кузатилдими?

- Куннинг биринчи ярми давомида одамларнинг сайлов участкасига кириб келиши, рўйхатдан ўтиши ва ўз овозларини яширин равишда бериб, сайлов қутисига бюллетенларни ташлаётганини синчиклаб кузатдим. Бирор бир камчиликка дуч келмадим. Жуфт-жуфт бўлиб келган одамлар ҳам бир-бирига халақит бермай овоз бермоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон халқини сайлов муваффақиятли ўтаётгани билан табриклайман!

ЎзА мухбири Н.Абдураимова суҳбатлашди.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жан Муҳаммад Қосим: Сайлов жараёнида камчилик кўрмадим