Жамоат хавфсизлигини таъминлашда рақамли техноогиялар имкониятларидан кенг фойдаланилади
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Андижон вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли даромадларини ошириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказилмоқда.
Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва кибержиноятларнинг олдини олишда рақамли технологиялардан кенг фойдаланиш зарурлиги қайд этилди.
Андижон шаҳри, Шаҳрихон ва Андижон туманлари ички ишлар раҳбарларига рақамлаштириш ҳамда кибержиноятларга қарши курашиш бўйича ўринбосар лавозимлари жорий этилади.
Улар кўчалардаги камералар маълумотларини сунъий интеллект орқали таҳлил қилиб, безорилик, ўғрилик ва йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш бўйича ечимлар ишлаб чиқади.
Киберҳужумлардан ҳимояланиш дастури ишлаб чиқилиб, бюджет ташкилотлари ходимлари, ўқувчи ва талабалар, пенсионерларнинг бу борадаги билимлари оширилади.
Йил якунигача ушбу тажрибани бошқа ҳудудларда ҳам жорий этиш топширилди.
ЎзА