Конституцияга киритиладиган ҳар бир ўзгартиш  ва қўшимчалар умумхалқ муҳокамасига қўйилиши, умумхалқ муҳокамасини амалга ошириш тартиби, якунда референдум ўтказиш йўли билан қабул қилиниши каби масалалар юзасидан юридик фанлар доктори, профессор Шерзод Зулфиқоров қуйидаги фикрларни билдирди:

Давлат раҳбари томонидан 2021 йил 6 ноябрдаги Инуаграция жараёнида, мамлакатимизда конституциявий ислоҳотларни амалга ошириш лозимлиги, кенг жамоатчилик, халқ билан яна бир бор маслаҳат қилиб, жаҳон конституциявий тажрибасини ўрганиб, пухта ўйлаган ҳолда Асосий қонунимизни такомиллаштириш масаласини кўриб чиқиш муҳимлигига тўхталиб ўтган эди. Бу ниҳоятда халқчил қарор десак, ҳеч ҳам хато қилмаган бўламиз. Яъни,  мазкур жараён бевосита халқнинг иштирокига, хоҳиш-истагига боғлиқ  бўлади.

 Жамият ва давлат ҳаётида рўй бераётган янгиланишлар жараёни, демократик ислоҳотлар ўз навбатида Конституцияга ўзгартиришлар киритиш заруриятини келтириб чиқаради. Конституция  бу қотиб қолган ҳуқуқий ҳужжат эмас, жамият ҳаётининг ўзгариши ва янгиланиши, ижтимоий муносабатларнинг ривожланиши ва мураккаблашуви натижасида унга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.

Конституциянинг ўзи халқнинг руҳияти, тафаккури ва дунёқараши билан суғорилган бўлиши керак. Яъни, халқчил конституция бўлиши керак. Бунинг  бирдан бир ва аниқ йўли ҳам конституция лойиҳасини халқ таклифлари билан бойитиб, якунда улар берган овоз билан қабул қилиш мантиқан тўғри ва асосли  қарордир.

Хабарингиз бор жорий йилнинг 20 май куни Ўзбекистон Конституциясига ўзгартириш киритиш бўйича Конституциявий комиссия  Олий Мажлис Сенати Кенгаши ва Қонунчилик палатаси Кенгашининг қўшма мажлисида тузилган эди. Комиссия фаолиятига асосий вазифа сифатида, барча фуқаролар, кенг жамоатчилик томонидан келиб тушган таклифларни умумлаштириш, таҳлил қилиш, тайёрлаш ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш масаласи қўйилган эди. Конституциявий комиссия томонидан киритилган таклифлар асосида 24 июнь куни Қонунчилик палатаси конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги конституциявий қонун лойиҳасини умумхалқ муҳокамасига қўйиш бўйича ўз қарорини қабул қилди. 

Таъкидлаш лозимки, Олий Мажлис  Қонунчилик палатасининг Қарори билан мамлакатимизда конституция лойиҳаси бўйича умумхалқ муҳокамаси бўлиб ўтмоқда. 

Энг қувонарлиси, бу жараёнда ҳам халқимиз томонидан минглаб таклифлар тушмоқда. Бу шундан далолат берадики,  халқнинг иштиёқи баланд, фаоллиги юқори даражада. Конституциямизнинг 9-моддасида белгиланганидек, жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари халқ муҳокамасига тақдим этилади.

Мазкур конституциявий қоиданинг амалда ижросини таъминлаш мақсадида, ушбу  жараён 2000 йил 14 декабрда қабул қилинган “Қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ўтказилади. 

Унга кўра, мазкур жараёнда фуқароларнинг ихтиёрий иштирок этиши, фуқароларнинг тенг ҳуқуқга эгалиги, умумхалқ муҳокамаси ошкора ўтиши, фуқаролар ўз фикрини эркин билдириши, лойиҳа кенг жамоатчилик орасида муҳокама қилиниши, умумхалқ муҳокамаси иштирокчиларининг таклиф ва мулоҳазалари якка тартибда ёки жамоа тарзида, оғзаки ёки ёзма шаклда киритилиши мумкинлиги каби муҳим қоидалар белгилаб қўйилган. Якунда, Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси натижалари  Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқилади.

Дарҳақиқат, халқимиз томонидан берилган таклифлар сўзсиз конституция нормаларини янада бойитади, сайқаллаштиради, Энг муҳими,  конституцининг халқчил ва ҳаётий қоидалар мажумуасига айланишига хизмат қилади.

Энди бевосита, мазкур жараённинг мантиқий давоми сифатида, Асосий қонунимизда белгиланганидек, жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари референдумга, яъни умумхалқ овозига қўйилади. Қолаверса, Конституциямизда конституцияга ўзгартиришлар Олий Мажлис палаталари аъзоларининг камида учдан икки қисми томонидан ҳамда референдум йўли билан киритилиши белгилаб қўйилган. Бу юридик нуқтаи назардан аниқ тартибга солинган норма ҳисобланади.

Ушбу жойда давлат раҳбарининг конституциявий комиссия аъзолари билан бўлган учрашувдаги фикрларини алоҳида такидлаш лозим, яъни  амалдаги қонунчилигимизга кўра, парламентнинг ўзи ҳам Конституцияга ўзгартиш киритиш ваколатига эга. Лекин, конституциявий ислоҳотни фуқароларимиз фикри ва қўллаб-қувватлаши асосида, референдум орқали амалга оширсак, бу том маънода халқимиз хоҳиш-иродасининг ифодаси – ҳақиқий халқ Конституцияси бўлади, деб ўйлайман.  Демак, халқимиз хоҳиш – иродаси ҳар нарсадан устувор эканлигига яна бир бор уруғу берилмоқда.   

Эътибор қаратадиган бўлсак,  хорижий мамлакатларда,  хусусан, Франция, Дания, Италия, Испания, Ирландия, Швейцария, Япония, Россия, Туркия каби давлатлар конституцияларига ўзгартиришлар бевосита референдум йўли билан амалга оширилиши белгилаб қўйилган. Мисол тариқасида, Германия конституциясининг 29-моддасида, федерал даражадаги ерлар бўлиниши референдум йўли билан тартибга солиниши, Туркия конституциясининг 104-моддасида, конституцияга ўзгартириш бўйича рефрендум ўтказиш мумкинлиги,  Италия конституциясининг 75-моддасига кўра, 500 минг фуқаролардан тўпланган имзо билан амалдаги қонуннинг баъзи қисмини ёки тўлалигача уни бекор қилиш учун референдум тайинланиши мумкин. Кўриниб турибдики, кўплаб давлатларда ҳам мазкур демократик жараёнларда халқнинг бевосита иштироки масаласи долзарб вазифадан бири эканлигини кузатишимиз мумкин.

Мухтасар қилиб айтганда, конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши конституциявий ислоҳотларнинг бошланиши, холос. Конституциявий ислоҳотларни том маънода ҳаётга татбиқ этиш олдимизда турган энг муҳим ва ўта масъулиятли вазифа, десак хато қилмаган бўламиз.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/RKvm4FRq9mQ" title="Жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари халқ муҳокамасига тақдим этилади" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

Ш.Отабоев, Н.Абдувоитов (видео), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари халқ муҳокамасига тақдим этилади (+видео)