Ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамиятдаги фаол иштирокини таъминлаш, уларни тенг ҳуқуқли меҳнат субъектига айлантириш борасида юртимизда самарали ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, 2020 йилда ташкил этилган “Зангиота ўқув ишлаб чиқариш корхонаси” масъулияти чекланган жамиятда ишлаб чиқараётган мебель маҳсулотлари харидорлиги билан эл эътиборини қозониб келмоқда. 

Бугунги кунда корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 4 миллиард сўмни ташкил қилади. Эътиборлиси, корхона жамоасининг 70 фоизини ногиронлиги бўлган шахслар ташкил этади. Соҳага оид тегишли ҳужжатларга мувофиқ, ходимларнинг 50 фоизида ногиронлик бўлган тадбиркорлар давлат буюртмачилари билан тўғридан-тўғри шартнома тузиш ҳуқуқига эга. 

Корхона раҳбари Даврон Абдусаматов ўтган йили Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган “Инсон учун” савдо-кўргазмасида 600 миллион сўмлик шартнома имзолаган бўлса, бу йилги ярмаркада 2 миллиард сўмдан ортиқ шартнома тузишни режалаштирган. 

– Корхонамизда меҳнат қилаётганларнинг имкониятларига ишонган ҳолда, тенг шароит яратишга интиляпмиз. Давлатимиз томонидан берилган енгилликлар, хусусан, тўғридан-тўғри шартнома тузиш ҳуқуқи бизга иш фаолиятни барқарор йўлга қўйиш ва янада кенгайтириш имконини берди. Ўтган йили яхши натижаларга эришдик, – дейди тадбиркор Д.Абдусаматов. 

Корхонада фаолият юритаётган Шариф Комилов 1-гуруҳ ногирони бўлишига қарамай, жуда меҳнаткаш. Келажакда ўз тадбиркорлигини йўлга қўйишни ҳам режалаштирган. 

– Бу корхонага ишга кирганимдан жуда мамнунман, – дейди Ш.Комилов. Ҳар бир ходимга меҳр билан қаралади, ногиронлиги бор шахсларга алоҳида эътибор кўрсатилади. Меҳнат қилиш, ўзини оилага, жамиятга кераклигини ҳис қилиш бу катта бахт. Келажакда мустақил тадбиркор бўлишни ният қилганман. Ҳозир соҳада олаётган тажрибам келгусида менга катта мактаб бўлади. 

Маълумки, жорий йилнинг 1-2 май кунлари пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ”да бўлиб ўтадиган “Инсон учун” савдо-кўргазмаси ҳам айнан шу тоифадаги инсонлар учун янги имкониятлар очади. Бу анъанавий тадбирда ногиронлиги бўлган шахсларни иш билан таъминлаётган тадбиркорлар ўз маҳсулот ва хизматларини намойиш этади. 

Кўргазма доирасида турли тижорат лойиҳалари ва ҳамкорлик ташаббуслари илгари сурилади. “Зангиота” корхонаси ва у каби ижтимоий масъулиятли тадбиркорлар мисолида айтиш мумкинки, имконият яратилган жойда фидокорлик ва меҳнат орқалигина жамият фаровонлигини таъминлаш мумкин. 

А.Мусаев,ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жамият ривожига ҳисса қўшиш энг катта бахт