Жорий йил баҳор мавсумининг серёғин келиши натижасида Тошкентдаги асфальт йўллар таъмирталаб аҳволга келиб қолди.

Шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев (13-апрел куни) масъуллар иштирокида йиғилиш ўтказиб, пойтахт кўчаларидаги носоз ҳолатга келиб қолган асосий автомобил қатнов қисмларини 10 кун муддат ичида таъмирлаш бўйича топшириқ берди. 

Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси йўл-кўприк бўлими етакчи мутахассиси Расулжон Юлдашев шундай деган эди: “тегишли қарор асосида Тошкент шаҳридаги жамоат транспорт кўчаларида тун-у кун таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда,  бунга 524 нафар ишчи ходим, жами 216 та техника жалб қилиниб, асфальт ётқизиш бўйича 35.000 кв.метр натижага эришилди, шу билан биргаликда, аҳоли хавфсиз ҳаракатини таъминлаш мақсадида барча туманлардаги жамоат транспорт кўчалари қамраб олинaди.    https://www.youtube.com/watch?v=PmE4_26QpF8м

Топшириқ ижроси 10 кундан 2 ойга чўзилди. Бугунгача эришилган натижалар қандай? 

Гарчанд шаҳар ҳокими масъулларга 10 кун муҳлат берган бўлса-да, таъмирталаб йўллар кўплиги боис, топшириқ ижросини бажариш ишлари ҳозирча давом этмоқда. Бу гал Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги мухбирининг Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати ходимини топиши ва у билан боғланиши осон кечди. Матбуот котибининг маълумот беришича,  биринчи ярим йилликда пойтахтимизда 223 та кўчада 488,1 минг кв.м марказий ва ички йўллар таъмирланган. Қолаверса, таъмир ишлари ҳали давом эттирилади. 

Шундан сўнг шаҳар кўркини бузиб турган ва кўпчиликнинг тилига тушиб улгурган ачинарли йўллардан хабар олдик. Бироқ, шаҳарнинг серқатнов бўлган бу қисмларига ҳозирча навбат етиб келмаган экан, қайдам, балки бу кўчалар энди ҳисобга олинар. Бизга маълум бўлгани, қуйида номлари санаб ўтиладиган кўчаларнинг аянчли аҳволига ўша ҳудуд туман масъуллари ва ҳокимлар узоқ вақтдан буён панжа орасидан қараб келмоқда.

Аҳмад Дониш кўчасидаги ер ютиб бораётган жамоат транспорт йўли.          

Юнусобод тумани, Аҳмад Дониш кўчасидаги ушбу автомобиль йўлининг 500 метр қисми 2021 йилнинг май ойида 40-50 см.гача чўкиб, йўлнинг ушбу қисмида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилган эди. Президент ташрифидан сўнг янги фойдаланишга топширилган ушбу йўлнинг муаммолари кўп ўтмай пайдар-пай очила бошлади. Яъни «Юнусобод-Туркистон» ерости метро конструкцияси атрофи ва ён қисмларини тупроқ билан қайта тўлдириш ва зичлаш ишлари сифатли бажарилмаган, техник назорат талаб даражасида олиб борилмаган ҳамда автомобиль йўлини реконструкция қилиш ишлари нотўғри лойиҳалаштирилган. Натижада чўкиш ҳолати юзага келиб, давлатга 4,5 млрд сўм миқдорида зарар етказилган. Бунга сабабчи бўлганларнинг хатти-ҳаракатларига нисбатан жиноий иш қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилаётгани ҳам айтилган эди. Шундан сўнг тергов натижалари ёки бугунгача аниқланган ҳолатлар ёки иш судга ошдими йўқми, бунга қайта тўхталиб ўтилмади. 

Бу ҳақида маълумот олиш учун Республика Транспорт прокуратурасига қилган қўнғироқларимиз жавобсиз қолди, ташкилот телефон гўшагини биров кўтармади(27-июнь). Аввалроқ маҳаллий ОАВда “Юнусобод туманидаги Аҳмад Дониш кўчасининг 556 метрлик қисмида юзага келган мазкур носозлик ҳатто 10 ойда 7-марта таъмирлангани” бот-бот айтилган эди. 

Бироқ, ушбу таъмир қай даражада бўлган, нега унинг сифати мукаммал ва талаб даражасида бўлмаяпти, нега муаммо бутунлай бартараф этилмаяпти? Охирги маротаба қачон таъмир ишлари олиб борилди? Шаҳар ҳокими топшириғи бўйича ушбу асосий муаммога ҳам барҳам бериладими-йўқми? 

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/aD50yhp8uco" title="Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг ишончини масъуллар қай даражада оқлади?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг матбуот хизмати ходими ушбу саволлар юзасидан “айтилаётган манзилдаги муаммонинг шаҳар ҳокимиятига алоқаси йўқлиги, ҳокимият фақат лойиҳаси билангина шуғуллангани, 556 метрлик йўлнинг чўкишига сабаб бўлган ҳолатлар бўйича суд қарори чиққач, таъмирлаш ишлари олиб борилиши”ни маълум қилди.    

Аҳмад Дониш кўчасининг 556 метрлик қисми бошидаги шундоқ чорраҳанинг ўзида эса мана бундай аянчли чўккан манзарани кўриш мумкин. Унинг ёнидаги кавланган қисми ичида улкан қувурлар жойлашган. Ушбу чуқурлик нима мақсадда кавлангани, орадан сал кам 6 ой вақт ўтиб ҳам, нега иш  ниҳоясига етмаётгани ва унинг сабаблари бугунгача мавҳум бўлиб қолмоқда.  Хавотирлиси, ернинг чўкаётган ва кавланган қисми билан “Юнусобод-Туркистон” ерости метро йўналиши орасидаги масофа жуда яқин. Бу кун келиб, фавқулодда вазиятларнинг юзага келмаслиги, аниқроғи, йўлнинг чўкаётган қисми метро йўналишини босиб ёки тўсиб қолмаслигига қанчалик кафолат бор?   

Бу борадаги саволимизга жавоб излаб, “Тошкент метрополитени” ДУК матбуот хизмати ходимига қилган қўнғироқларимиз ҳам жавобсиз бўлди (шунингдек, бошқа ходимларга қилган қўнғироқларимиз ҳам 30-июнь). 

Маҳаллий аҳолига кўра эса жамоат транспортлари ҳаракати учун мўлжалланган, “Тегма тўкиламан!” деб турган ушбу йўналишда ҳар куни, тунги соат 2:00 дан 4:00 га қадар номаълум шахслар томонидан автопойга (“Drift”) уюштирилар экан. Улар тинчлиги бузилаётган беморлар-у кексалар додини кимга айтишни билмаётганини куйиниб гапирди. Бу юзасидан қилинган мурожаатлар натижасиз қолмоқда экан. Қоқ тундаги бу таралла бедодликни пайқамаслик учун эса масъулларни камида ғафлат босиб қолган бўлиши керак... 

Ёғоч қути, ходалар билан яширилган чуқурлик — вазиятдан чиқишнинг бошқа иложи йўқ! 

Мирзо Улуғбек тумани, “Феруза” кўчасидаги мана бу чуқурлик узоқ муддатдан буён таъмирланмай келинаётгани боис, жамоат транспортлари ҳаракатига халақит қилаётган эди. Чуқурлик ёнидан четлаб ўтиш учун, ёнма-ён ва орқа томондан бошқарилиб келаётган транспортлар ҳаракатини ҳам ҳисобга олиши лозим. Бу эса ҳайдовчига ортиқча ташвиш туғдиради. Масъуллар узоқ вақт бу асосий йўлдаги чуқурликни ёғоч қути ва ходалар билан тўсиб,  муаммони шу тариқа бартараф этиб келаётганди. Гўёки шундан бошқа иложи йўқдек! Йўлнинг бошқа ён қисмлари ҳам тўлиқ талаб даражасида эмас. Билмадик, пайқаб қолишдими ёки топшириқ сабаб, ЎзА ҳолатни тасвирга олгандан икки кун вақт ўтиб, чуқурлик мана бундай кўринишда беркитилди. Бу ердан тез-тез қатновчи ҳайдовчилар қаторида биз ҳам тузатилган манзарага боқиб, иш ҳали ниҳоясига етмаган, деган фикрга келдик. Ишқилиб, чуқурликни ямаганлар ҳам шундай фикрда бўлсин. 

 “Янги ҳаёт”нинг эски йўллари қачон ҳаётга қайтади? 

Туманнинг ҳайдовчилар ўтишга юраги безган асосий йўллардан ЎзА ҳам ўз хизмат машинасида ўтиб борди. Ҳудуд шу қадар сўлим ва сокинки, буни қадамда учрайдиган қатор симёғочларда лайлакларнинг ин қуриб,  қулочларини кенг ёзганча,  эркин парвоз қилаётганидан ҳис қилиш мумкин. Бир сўз билан айтганда Янги ҳаёт тумани шаҳар шовқинидан безганлар учун айни муддао! Аммо жамоат транспорт йўлида кетаётиб, катта-кичик чуқурликлар ва ёриқларни санаб, саноғига етиб бўлмайди, вазият шунчалик оғир аҳволда! Камига маҳаллий аҳолига кўра, йўлларни истаса ёритиб, истамаса ёритмай қоладиган симёғочларнинг эл корига ярамаётгани ҳам туманда узоқ вақтдан буён ечим кутаётган масала...

Савол туғилади, ҳолат шу даражага етиб келгунча, масъуллар бу кўчадан ўтмаганмикан ёки ўзига қарашли ҳудуд асосий йўлларида қандай муаммолар борлигидан уларнинг хабари йўқми?  Жамоат транспорти қатнайдиган асосий йўл ҳам шу даражада аячнли бўладими? Ёки бу асосий кўчалар ҳам таъмирланиши учун албатта, президент келиши керак-ми? Илма-тешик бўлиб бораётган бу транспорт қатнови қисмига масъулларнинг совуққонлик ва лоқайдлик билан қараб келаётгани халқпарварлик ва виждон каби олий инсоний тушунчаларга нечоғлик мос келади? Ваҳолангки, йўл икки четида дала экин майдонлари бўлиб, ҳайдовчиларнинг айтишича, бу майдонларда буғдой, шоли экилади, ҳосилдан туман ҳокими ва масъуллар келиб хабар олиб турар экан. Ёки улар ҳосилни вертолётда кузатармикан? 

  • “Туман ҳокими мутлақо бу йўлларга қарамайди, фақат йўл четида экиладиган буғдой, шолига қарайди. Бир неча маротаба биз ҳайдовчилар бирлашиб, чуқурликларни ямадик, аммо катта юк машиналари ўтавериб, ўзимиз мустақил қилган таъмиримизни бир пул қилиб кетади”, дея нолийди, чуқурликларга тушавериб, харажатлардан боши чиқмаётган ҳайдовчи. 

Агар бу йўллардан оғир аҳволдаги беморни олиб кетаётган тез тиббий машиналари ўтишини ҳисобга олсак, шифохонага етиб боргунга қадар унинг аҳволи нима кечишини тасаввур қилаверинг. 

   “Олой” бозори рўпарасидаги асосий йўлда ҳайдовчилар чуқурликка “бирров шўнғийди” 

Олой бозори рўпарасидаги бу асосий йўлда ҳам чўкиш ҳосил бўлгани боис, унга жамоат транспортлари бирров “шўнғиб” олишга мажбур бўлмоқда. Шаҳарнинг энг серқатнов қисмидаги  мазкур носозлик ҳайдовчилар жонига тегиб бўлган, масъуллар эса ҳали бу пастликка  шўнғимаган кўринади... 

Шунингдек, Паркент туманига кетаверишда кўприк ёнидаги асосий жамоат транспорти қатнайдиган йўлда ҳам анчадан буён таъмирга муҳтожлик бор! Кўриб турганингиздек, катта-кичик, юк машиналарини бошқараётган ҳайдовчилар бу асосий йўлдан ўтишга қийналмоқда.  Биринчидан, йўл кенг эмас, иккинчидан, носоз!

Хулласкалом, Тошкент шаҳар ҳокими кутилмаганда хайрли ва савобли ишнинг бошини тутди, масъулларга ишонч билдирди. Халқ ҳокимни дуо қилди, унинг топшириғи ижроси юз фоиз бажарилишига эса ҳали умид қилиб турибди. Хайрият, бугунгача асосий йўллар рисоладагидек таъмирланди, сифатига эса халқ баҳо  беради. Аммо юқорида номлари санаб ўтилган ҳудудлардаги муаммоларга масъулларнинг қўли қачон тегади? Уларга яна қанча вақт керак? Бу юзасидан ижобий ечим ва расмий изоҳ кутиб қоламиз. 

Кузатувларимиз эса ҳали давом этади. 

М. Эшмирзаева Д. Ёқубов,ЎзА 

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг ишончини масъуллар қай даражада оқлади? (+видео)