Жаҳон самбочилари Тошкентда жам бўлмоқда
Эртага пойтахтимиз Тошкент шаҳрида Халқаро самбо федерацияси(FIAS)нинг навбатдаги ҳисобот-сайлов конгресс йиғилиши бўлиб ўтади.
Конгресс давомида Халқаро самбо федерацияси президенти, вице-президентлари, Ижроия қўмита аъзолари ҳамда турли комиссия вакиллари кейинги муддатга сайланади.
Ўзбекистон самбо ассоциацияси матбуот хизмати маълумотига кўра, мазкур конгрессда иштирок этиш учун дунёнинг 50 га яқин мамлакатларидан делегатлар Тошкентга етиб келишган.
Конгресс якунлангандан кейин, 12 ноябрь куни бошланадиган жаҳон чемпионати ва FIAS конгресси натижаларига бағишланган матбуот анжумани, иштирокчилар учун мандат комиссияси йиғилиши ва белгиланган вазнларда қуръа ташлаш маросимлари ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, 12-14 ноябрь кунлари пойтахтимизда самбо бўйича жаҳон самбосининг энг нуфузли мусобақаси бўлган жаҳон чемпионати беллашувлари ташкил этилади.
Т. Рўзиев, ЎзА