Ўтаётган ҳафта дунё бўйлаб турли қизиқарли, ёдда қоладиган ҳодисалар юз берди.
Одатга кўра, эътиборингизга “Жаҳон ҳафта ичида” рукни орқали энг муҳим воқеалар қисқача тафсилотини суратлар ёрдамида ҳавола этамиз.
АҚШ Калифорния штати аэропортида чиққан ёнғин юзлаб гектар майдон ва аҳоли мулкини кулга айлантирди.
Мексикада адлия соҳаси ислоҳоти муҳокама қилинаётган пайт хавфсизлик ходимлари Сенат йиғинига бостириб киришга уринаётган норози фуқаролар йўлини тўсмоқда.
Россиянинг Москва вилоятидаги Раменское шаҳрида Украинанинг учувчисиз учоқ ҳужумидан сўнг рус зобити шикастланган кўп қаватли турар-жой биноси ёнида турибди.
Республикачилар партиясидан президентликка номзод, собиқ АҚШ раҳбари Дональд Трамп ва Республикачилар партиясидан вице-президентликка номзод – сенатор Жеймс Дэвид Вэнс, Президент Жо Байден ва Демократлар партиясидан президентликка номзод Камала Харрис 2001 йил 11 сентябрдаги терактнинг 23 йиллигига бағишланган маросимда иштирок этмоқда.
Рим папаси Франциск Шарқий Тиморнинг Дили шаҳридаги “Таси толу” ҳудудида маҳаллий аҳолига салом йўлламоқда.
Лиссабонда Миллатлар лигаси доирасида Шотландияга қарши ўйинда португалиялик Криштиану Роналду у билан кўришмоқчи бўлган мухлисга қараб турибди.
Бангладеш. Дакка шаҳридаги Саригат ҳудудидаги Канс ўт гулзорида аёл ўз боласи билан сайрда.
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин мамлакат армиясининг махсус амалиётлар ўқув базасига ташриф буюрди.
Куба. Гавана шаҳрида сув танқислиги туфайли маҳаллий аҳоли вакили уйи ташқарисидаги қувурдан сувни юқорига тортмоқда.
Ғазо секторидаги Нусайрат қочқинлар қўналғасида Исроил зарбасидан кейин вайрона остидан қутқариб олинаётган фаластинлик бола.
Швейцариянинг Лес Диаблерец шаҳридаги Cол ду Пиллон ҳудудида қор ёққанидан кейинги манзара.
Аргентинанинг Буэнос-Айрес шаҳрида мамлакат раҳбари Хавьер Милейнинг пенсия ислоҳотига вето қўйиш қарорига қарши норозилик намойишида қатнашаётган аёл.
Германиянинг Дрезден шаҳридаги Элба дарёсидан ўтган “Карола” кўприги қулаб тушди.
Намойишчилар Испаниянинг Барселона шаҳрида Каталониянинг миллий “Ла диада” кунига бағишланган намойишида қатнашмоқда.
Вьетнамнинг Таи Нгуен шаҳрида аёл “Яги” тўфони таъсиридан кейин сув босган кўчадан ўтмоқда.
Буюк Британия шаҳзодаси Уильям Уэльснинг Лланелли шаҳридаги Швейцария водийси ҳамжамияти бошланғич мактабига ташрифи чоғи жамоатчилик вакиллари билан учрашди.
Ироқлик кулол Нажаф шаҳридаги устахонасида лойдан сопол буюм ясамоқда.
Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида бўлиб ўтаётган “Ганеш Чатурти” фестивалида диндор йигит Араб денгизи қирғоғида Ганеш бутини кўтариб турибди.
Бирлашган Қиролликнинг Чичестер яқинидаги ҳудудида болалар “Сеттрингтон кубоги” педалли митти автомобиллар пойгасида иштирок этмоқда.
Даниялик маҳаллий аҳоли вакиллари биолуминесанс табиий ҳодисасини кўриш учун Рошкильд-Фёрд шаҳридаги Ведделеу қирғоғида тўпланмоқда.
Сербиянинг Прахово шаҳрида қурғоқчилик ва ҳаддан ташқари иссиқ туфайли Дунай дарёси сатҳи тушиб кетиши оқибатида чўкиб кетган Иккинчи жаҳон уруши давридаги немис ҳарбий кемаси юзага қалқиб чиқди.
Англияда сабзавотлар мусобақасига келтирилган улкан карам.
Сомали соҳили яқинида жунбушга келган тўлқин.
Ўткир Мирзо тайёрлади, ЎзА