Бугун бутун дунё нигоҳи Америкадаги Президент сайловига қаратилди. Бир неча ойдирки, мазкур сиёсий жараённи кузатиб бораётган таҳлилчи-экспертлар икки асосий номзод кучини тенг баҳолади. Ниҳоят, сайлов натижаси маълум. Қатор давлатлар етакчилари Дональд Трампни сайловдаги ғалабаси билан табриклаяпти.

Британия Бош вазири Кей Стармер воқеани “тарихий ғалаба” деб атади.

— Сайланган Президент Трамп билан келгуси ҳамкорликни кутиб қоламан, — деди у. — Яқин иттифоқчи сифатида Буюк Британия ва АҚШ “эркинлик ва демократия каби умумий қадриятларимизни ҳимоя қилиб, елкама-елка туради. Лондон ва Вашингтон ўртасидаги "махсус муносабатлар"ни янада ривожлантирамиз.

Франция Президенти Эммануэль Макроннинг қутлови қуйидагича янгради:

— Табриклайман, Президент Дональд Трамп! Аввалги тўрт йилдагидек, тинчлик ва фаровонликни мустаҳкамлаш учун яна бирга ишлашга тайёрмиз.

НАТО Бош котиби Марк Рютте Республикачилар партияси номзодини табрикларкан, Шимолий Атлантика альянси кучини сақлаб қолишда АҚШнинг етакчи ролини таъкидлади.

Венгрия Бош вазири Виктор Орбан Президент Трампнинг сайловдаги ғалабасини олқишлади. У республикачи етакчининг ғолибона тушган суратини ижтимоий тармоққа жойлаштириб, "ажойиб ғалаба сари йўлда" дея изоҳ ёзган.

Италия Бош вазири Жоржа Мелони эса АҚШ ва Италияни “умумий қадриятлар, тарихий дўстлик ва стратегик алоқалар” билан бирлашган қардош давлатлар, деб атади.

Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен Трампга "кучли ғалабаси" муносабати билан “илиқ табрик” йўллаган.

— ЕИ ва АҚШ шунчаки иттифоқчи эмас, бизни 800 миллион фуқароси бор халқлар ўртасидаги ҳақиқий шериклик боғлаб туради, — деб ёзди сиёсатчи ўз саҳифасида.

Украина етакчиси Владимир Зеленский ҳамкасбини қутлаб, Трамп раҳбарлигида Қўшма Штатлар “Украинани жиддий қўллаб-қувватлаш”да давом этишига умид билдирди:

— Сентябрь ойида Украина ва АҚШ ўртасидаги стратегик шериклик, Ғалаба режаси ва Россия - Украина зиддиятини тўхтатиш йўллари батафсил муҳокама қилинган ажойиб учрашувимизни эслайман. Мен Трампнинг глобал масалаларда “куч орқали тинчлик” ёндашувига содиқлигини қадрлайман. Айнан шу тамойил Украинада адолатли тинчликни яқинлаштириши мумкин. Умид қиламанки, биз биргаликда жараённи жонлантирамиз.

Беларусь раҳбари Александр Лукашенко эса Трампни “АҚШнинг ғолиб Президенти” деб атади.

Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзе ғолибнинг президентлик фаолияти глобал ва минтақавий тинчликка ҳисса қўшишини қайд этиб, "Трамп АҚШ ва Грузия ўртасидаги муносабат тикланишини таъминлайди", дея ишонч билдирди.

Ушбу мамлакат Президенти Саломе Зурабишвили ҳам Дональд Трампни АҚШ Президенти этиб сайлангани билан табриклади.

— Грузия Евроатлантика билан интеграцияни қўллаб-қувватлаши, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаши, ўз эркинлиги ва мустақиллигини ҳимоя қилиши учун 33 йиллик стратегик ҳамкоримиз ва дўстимиз бўлган кучли Қўшма Штатлар ҳозир ҳар қачонгидан ҳам зарур, — деди сиёсатчи.

Беҳруз Худойбердиев, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жаҳон етакчилари Трампни табрикламоқда