Жаҳон чемпионатининг очилиш маросими ўтказилди
23 август куни Самарқанд эшкак эшиш каналида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионати мусобақалари бошланди.
Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон “Rоwing&Cаnоe” федерацияси ҳамда Халқаро каноэ федерацияси (ICF) кўмагида ташкил этилган мусобақада дунёнинг 51 мамлакатидан 520 нафар спортчи иштирок этмоқда.
Чемпионатнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси спорт вазири Адҳам Икромов, вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов ҳамда Халқаро каноэ федерацияси (ICF) президенти Томас Кониецко иштирок этиб, спортчиларга омад тилади.
[gallery-18878]
Баҳсларнинг илк кунида эркаклар ҳамда аёллар байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича 1000 метр масофага яккалик, жуфтлик баҳсларида қатнашди.
Байдарка ва каноэда эшкак эшиш спорт тури 1936 йилда Олимпия ўйинлари дастурига киритилган. 1938 йилдан буён жаҳон чемпионатлари ўтказилади.
Чемпионат 25 августгача давом этади.
Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари