Жаҳон чемпионатида плей-офф босқичи старт олмоқда
Қатар яшил майдонларида футбол бўйича 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида бугун плей-офф босқичи старт олади ва 15 ноябрь кунига қадар давом этади.
Жумладан, бугун 14 ноябрь куни 1/16 финал босқичи доирасида Замбия — Мали, Португалия — Бельгия, Швейцария — Миср, Франция — Колумбия, Аргентина — Мексика, Ирландия — Канада, АҚШ — Марокаш ва Бразилия — Парагвай терма жамоалари баҳсига гувоҳ бўламиз.

Чемпионатнинг мазкур босқичидан ўрин олган Ўзбекистон U17 терма жамоасининг Хорватия термасига қарши ўйини эртага, 15 ноябрь куни бўлиб ўтади. Шунингдек, ушбу кунда Сенегал — Уганда, Жанубий Корея — Англия, Италия — Чехия, Япония — Жанубий Африка, Германия — Буркина-Фасо, Венесуэла — КХДР, Австрия — Тунис ўртасидаги ўйинлар ўтказилади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА