25 сентябрь куни кечки пайти Россия пойтахти Москва шаҳрида бокс бўйича ҳарбийлар ўртасидаги 58-жаҳон чемпионати ўз поёнига етди.

Қувончлиси, етти кун давом этган муросасиз жангларда ўзбекистонлик боксчилар матонат кўрсатишиб, ҳарбийлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 7 та медални қўлга киритди: 3 тадан олтин ва бронза, 1та кумуш.  

18-25 сентябрь кунлари ўтказилган жаҳон чемпионатида терма жамоамиз аъзоларидан 75 кг. вазнда Мавлуда Мавлонова беларуслик рақибаси Виктория Кебиковани катта устунлик эвазига енгиб, биринчи ўринни эгаллаган бўлса, 60 кг.да Шунқор Абдурасулов финалда россиялик Константин Опольскийни мағлуб этиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. Худди шунингдек, +91 кг вазнли боксчимиз Лазизбек Муллажонов финалда яна бир россиялик Светослав Тетеринга қарши жанг ўтказиб, олтин медалга мушарраф бўлди.

Вакилларимиздан 64 кг.да Мужибилло Турсунов(64) кумуш медали, Азиза Ёқубова(51), Райҳона Қодирова(60) ва Навбаҳор Ҳамидова(69) бронза медалларига сазовор бўлишди.

Чемпионат мобайнида Москва шаҳрида таълим олаётган, меҳнат қилаётган минглаб ҳамюртларимиз боксчиларимизни доимий тарзда қўллаб-қувватлаб туришди. Айниқса, кечаги финал баҳслари жараёнида ватандошларимизнинг  олқишлаб туриши спортчиларимизга ўзгача руҳият бағишлади. Бу эса, ўз навбатида, 4 та финал жангининг 3 таси ўзбекистонликлар фойдасига ҳал этилишига олиб келди.

Жаҳон чемпионатида дунёнинг 36 мамлакатидан 231 нафар боксчи иштирок этди. Умумжамоа натижаларига кўра, россияликлар 7 та олтин, 4 тадан кумуш ва бронза эвазига 1-ўринни эгаллади. Ўзбекистон ва Қозоғистон терма жамоалари бир хил совринларга эга чиқишиб, (3 та олтин, 1та кумуш ва 3 та бронза), 2- ва 3-ўринлардан жой олди. Кейинги поғоналарга эса 1 тадан олтин медални қўлга киритган Бразилия ва Беларусь давлатлари кўтарилишди.

Чемпионат жараёнида умумий ҳисобда 216 та жанг ўтказилди.  

Т. Рўзиев, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жаҳон чемпионатида боксчиларимизнинг ғалабаси шарафига 3 марта Ўзбекистон мадҳияси янгради