Яна тўрт кундан сўнг мамлакатимиз пойтахтида бўлиб ўтадиган дзюдо бўйича 35-жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун хорижий терма жамоалар, расмий меҳмонларнинг юртимизга келиши бошланди.

Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон дзюдо федерацияси вакилларидан ташкил топган ташкилий қўмита аъзолари жаҳон чемпионатида қатнашиш учун келаётган терма жамоалар ҳамда фахрий меҳмонларни белгиланган режа асосида кутиб олмоқда.

Кеча бир қатор олимпия ўйинлари ғолибларини, жаҳон чемпионларини жамлаган Япония терма жамоаси, Хитой, Саудия Арабистони, Канада каби мамлакат спорт делегациялари пойтахтимиздаги Ислом Каримов халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди.

Шунингдек, Япония олимпия қўмитаси раҳбари, кунчиқар юрт дзюдо федерацияси президенти Ясухиро Ямашита ҳам тарихий жаҳон чемпионатида фахрий меҳмон сифатида қатнашиш учун Тошкентга етиб келди.

Дзюдо ватани вакилини пойтахт аэропортида Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Қосимов ва Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Комилов кутиб олди.

Мазкур Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган мамлакатимиз терма жамоаси аъзолари сўнгги машғулотларни Самарқандда ўташмоқда.
Куни кеча Спортни ривожлантириш вазири ўринбосари Шаҳрилло Маҳмудов Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган дзюдочилар, уларнинг мураббийлари билан учрашди.

Учрашув давомида олдимизда турган ушбу мусобақанинг масъулияти ҳақида фикр билдирилди. Мураббий ва спортчиларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди. 35-жаҳон чемпионати "Париж-2024" олимпия ўйинларига рейтинг очколарини тақдим этиши билан аҳамиятли эканлиги таъкидланиб, ҳар бир вазндаги курашларда муносиб иштирок этиш муҳимлиги қайд этилди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6-13 октябрь кунлари Ўзбекистонда илк бор ўтаётган ушбу нуфузли мусобақада 88 та мамлакатнинг 600 нафарга яқин дзюдочилари жаҳон чемпионлиги учун Тошкент татамиларида беллашади.

Тўлқин Рўзиев, ЎзА 

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жаҳон чемпионати қатнашчиларининг ташрифи бошланди