Халқаро рейтинглар мамлакатнинг халқаро миқёсда тутган ўрнини белгиловчи муҳим омил ҳисобланади. Рейтингларда олинаётган баҳога қараб соҳалардаги камчиликларни аниқлаш ва тўғрилаш мумкин.

Ўзбекистонда ҳам халқаро рейтинглардаги давлатимиз эгаллаётган ўринларни яхшилашга эътибор қаратилмоқда.  

Бошқарув сифати индикаторларининг (Worldwide Governance Indicators) 2021 йил якунлари бўйича натижалари эълон қилинди. 

Жаҳон банки томонидан 1996 йилдан буён ҳар йили ўтказиб келинаётган мазкур рейтинг орқали мамлакатларда бошқарув сифати даражалари баҳоланади.   

Баҳолаш сиёсий барқарорлик ва зўравонлик, терроризмнинг мавжуд эмаслиги, ҳукумат самарадорлиги, аҳоли фикрини ҳисобга олиш ва ҳисобдорлик, тартибга солиш сифати, ҳуқуқ устуворлиги ва коррупцияни тийиб туриш каби йўналишларида амалга оширилади. 

– Ўзбекистоннинг ушбу рейтингда баҳоланиши мамлакатимизнинг халқаро ҳамжамиятдаги ижобий имижини шакллантиришда муҳим омил ҳисобланади, – дейди Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева. – Бошқарув сифати индикаторларини шакллантиришда умумий ҳисобда 30 та ахборот манбаларидан фойдаланилади. Ўзбекистоннинг кўрсатгичларини ҳисоблашда олдинги йилдан фарқли ўлароқ, 16 та (“The Economist Intelligence Unit”, “Freedom House”, “Осиё тараққиёти банки”, АҚШ давлат департаменти, “Бертелсман фонди” ва бошқа кўплаб ташкилотлар) ахборот манбасидан фойдаланилган. 

Ўзбекистонни баҳолашда янги қўшилган ахборот манбаси сифатида “Сиёсий хавф-хизматлари халқаро мамлакат рисклари бўйича қўлланмаси” маълумотларидан фойдаланилган. Янгиланган рейтинг натижаларига кўра, Ўзбекистоннинг барча  индикатордаги натижалари сезиларли даражада яхшиланди.  

Жумладан, “Ҳукумат самарадорлиги” кўрсатгичида Ўзбекистон 208 мамлакат орасида 116-ўринни эгаллаб, аввалги натижа 22 поғонага яхшиланди.  

“Сиёсий барқарорлик ва зўравонлик/терроризимнинг мавжуд эмаслиги” кўрсатгичида натижамиз 19 поғонага ўсиб, 130-ўринда қайд этилди. 

“Тартибга солиш сифати” йўналишида республикамизнинг ўрни сезиларли даражада, 33 поғонага ўсди. Бу борада Ўзбекистон 144-ўринда қайд этилди. “Коррупцияни тийиб туриш” индикаторидаги натижа 15 поғонага яхшиланиб, 161-ўрин бўлди.  

“Ҳуқуқ устуворлиги” йўналишида мамлакатимиз 168-ўрин (+13 поғона), “Аҳоли фикрини ҳисобга олиш ва ҳисобдорлик” кўрсатгичи бўйича 182-ўринда (+12 поғона) қайд этилди.  

“Тартибга солиш сифати” кўрсаткичида мамлакатимизнинг 33 поғонага ўсишига бу борада сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотлар хизмат қилди. 

Айтиб ўтиш керакки, мамлакатимизда норма ижодкорлиги сифатини ошириш мақсадида тартибга солиш таъсирини баҳолаш институти жорий этилди. Ҳуқуқий экспертиза турлари – коррупцияга қарши ва гендер-ҳуқуқий экспертизалари орқали кенгайтирилди. 

Бу борада Адлия вазирлиги ташаббуси билан кейинги бир неча йил ичида тўрт мингдан ортиқ ўз аҳамиятини йўқотган ҳужжатлар тартибга солувчи гильотина усули ёрдамида бекор қилинди. Натижада амалдаги қонунчилик ўн фоизга қисқарди.

2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясига мувофиқ навбатдаги мақсад “тартибга солиш юки”ни камайтириш. Қонунчилик ҳужжатларини қисқартириш, давлат органлари фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштиришдир. 

Қонун ҳужжатларини кодификациялаш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги қонун қабул қилинган бўлиб, унда учта қонун ҳамда 50 дан ортиқ қонуности ҳужжатлари бирлаштирилган.

“Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонун қабул қилиниб, юздан ортиқ қонун ости ҳужжати бекор қилинди. 

Ҳуқуқий базани ихчамлаштириш бўйича тизимли ишлар  амалга оширилмоқда. Адлия вазирлиги томонидан “Тадбиркорлик кодекси” лойиҳаси ишлаб чиқилган бўлиб, унда амалдаги 9 қонун, 2 та янги қонун лойиҳаси ва 10 дан ортиқ қонуности ҳужжатлари бирлаштирилмоқда. 

Бюрократияни қисқартириш мақсадида ушбу кодекс лойиҳасида тадбиркорлик фаолиятидаги амалдаги текширувлар сони икки баробар қисқартирилиши назарда тутилган. 

“Ҳукумат самарадорлиги” кўрсатгичида мамлакатимизнинг ўрни яхшиланишини маъмурий ислоҳотлар билан боғлаш мумкин.

Ушбу йўналишдаги ишлар 2022-2023 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари дастури лойиҳаси асосида амалга оширилмоқда. 

2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси асосида ихчам, профессионал, адолатли, юқори натижадорликка хизмат қиладиган давлат бошқаруви тизими жорий қилинмоқда.  

Давлат бошқаруви тизимида маъмурий аппаратни ихчамлаштириш ва иш жараёнларини мақбуллаштириш, давлат фуқаролик хизмати тизимини замонавий стандартлар асосида ташкил этиш каби мақсадлар босқичма-босқич амалга оширилади.  

Н.Абдураимова,  
ЎзА
 
English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жаҳон банки рейтингида Ўзбекистоннинг натижалари сезиларли даражада яхшиланди