«Жаҳолатга қарши маърифат» тадбирлари ёшларни ёт ғоялар таъсиридан асрайди
Геология фанлари университети томонидан Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда «Жаҳолатга қарши маърифат» мавзуида давра суҳбати ташкил этилди. Унда профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар, Ички ишлар вазирлиги ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Тадбирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари мамлакатимизда экстремизмга қарши курашга қаратилган қонунчилик ҳужжатлари ҳақида сўз юритди. Соҳадаги халқаро тажриба юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Экстремизмнинг мамлакатлар тараққиёти учун кескин хавф эканлиги таъкидланиб, ёшларга бу каби ёт ғоялар таъсирига тушиб қолмаслик учун ҳар бир вақтдан унумли фойдаланиш, спорт билан шуғулланиш тавсия этилди.
М.Қосимова, ЎзА