
Айни вақтда "Жадидлар изидан” танлови ғолиблари Германияда таълим саёҳатида бўлиб турибди.
Ўқувчилар тегишли дастур доирасида жадидларимиз таҳсил олган таълим муассасалари ва кутубхоналарда бўлиб, янги тажриба ва билимларни эгалламоқда.
Хусусан, таълим саёҳати давомида танлов ғолиблари Германия Федератив Республикаси Парламенти ва Рейхстаги, Ҳумболд университети ҳамда Берлин давлат кутубхонасининг Маданий мерос музейи билан танишади.

Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг Берлиндаги элчихонасида ташкил этиладиган Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг 150 йиллигига бағишланган тадбирда иштирок этишлари режалаштирилган.
Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, ушбу танлов давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мактаб ўқувчилари орасида аждодларимизнинг бой маънавий меросини кенг тарғиб этиш орқали китобхонликка жалб этиш мақсадида ташкил этилган.
Муҳайё Тошқораева, ЎзА