Жадидлар илмий-маданий мероси, ҳаёти ва фаолияти тарихчи ҳамда адабиётшунослар томонидан кўп бора ўрганилган ва изланишлар давом этмоқда. Бу меросни тадқиқ этиш, ёш авлодга миллат ойдинларини танитиш аслида ҳар биримизнинг маънавий бурчимиз. Шу мақсадда юртимиздаги умумий ўрта таълим мактабларининг 6-10 синф ўқувчилари ўртасида илк бор “Жадидлар изидан” республика кўрик-танлови ташкил қилинди.

Билимлар беллашувидан кўзланган мақсад ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиб, буюк жадид аллома, адиб ва мутафаккирларимизнинг бой маънавий меросини кенг тарғиб қилиш, китобхонликка жалб этиш, мустақил ва танқидий фикрлаш, ватанпарварликни шакллантиришдан иборат.  

Танловнинг дастлабки босқичи туман ва шаҳарларда умумий ўрта таълим мактабларидаги ўқувчилар ўртасида жорий йилнинг октябрь ойида ўтказилди. Мазкур босқичда иштирокчилар жадидлар ҳаёти ва ижоди бўйича 2 та шарт асосида саралаб олинди. Хусусан, биринчи шартда ҳар бир иштирокчи жадидлар ҳаёти ва ижодига оид 25 та тест саволларига 25 дақиқа ичида жавоб берди.

Иккинчи шартда эса иштирокчилар билет тортиш орқали 3 нафар жадиднинг ҳаёти ва ижодига оид саволларга фикр-мулоҳазаларини 10 дақиқа давомида баён этишди. Бунда тайёргарлик учун вақт ажратилмади. Бу эса ёшларни янада тезкор фикр юритиш қобилиятини чархлади, десак янглишмаймиз.

– Жадидлар мероси қанча кўп ўрганилган бўлса-да, ҳали очилмаган жиҳатлар бор, – дейди Хоразм вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Ҳамро Бектемиров. – Жадидларнинг илмий-маънавий меросини ёшлар тадқиқ этишига ишонамиз.

Танловда иштирокчилар жадидлар ҳаётини ўзлари яшайдиган ҳудудларга боғлаб ҳикоя қилишди.

Қизғин ва ҳаяжонли баҳс-мунозараларга бой тарзда кечган иккинчи босқич, яъни танловнинг ҳудудий босқичи ноябрь ойида ёшларни яна бир карра бир мақсад остида бирлаштирди. Унда вилоятлар кесимида жадидлар билимдонлари республика босқичида иштирок этиш учун ўз билимларини синовдан ўтказди. Унда иштирокчилар “Бошқотирма”, “Жадидлар ҳаёти ва ижоди” (тезкор савол-жавоб), “Асар таҳлили” каби шартлар бўйича беллашди.  

– Менга Абдулла Авлоний “Туркий Гулистон ёхуд ахлоқ” асари жуда ёқади, – дейди танловнинг Наманган вилояти ҳудудий босқичи ғолиби Фотима Салоҳиддинова. – Унда инсон ахлоқини гўзал қилишни, шунда инсон саодатли яшаши ҳақидаги панд-насиҳатларни англадим. Умуман, жадид аждодларимизнинг асарларидан керакли билимларни оляпмиз. Бу танлов орқали нафақат беллашяпмиз, балки янги дўстлар ҳам орттиряпмиз..

Якуний босқичда ёш билимдонларни янада мураккаб синовлар кутмоқда. Унда республика миқёсида сараланган энг кучли билимдонлар тезкор савол-жавоб, асар таҳлили, эркин фикр ва иншо ёзиш каби шартларда ўзаро интеллектуал кураш олиб боради.  

Беллашув якунида ҳар бир синф тоифаси бўйича иштирокчиларнинг барча шартлардаги натижалари қўшиб ҳисобланганда энг юқори балл тўплаган иштирокчилар орасидан I, II ва III ўрин эгалари аниқланади.

Агар иштирокчилар ўртасида умумий баллар тенг бўлиб қолса, ҳакамлар ҳайъати томонидан қўшимча саволлар бериш орқали ғолиблар аниқланади.  

Абдулазиз РУСТАМОВ, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Жадидлар изидан” кўрик-танлови билимдонлари аниқланмоқда