Тошкент давлат аграр университети ўқув амалий тажриба хўжалигида кўплаб турдаги мева-сабзавотлар, ўсимликлар устида изланишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, юртимизда донли экинларнинг янги турлари ва навларини етиштириш мақсадида университет жамоаси изланишдан тўхтагани йўқ. Хусусан, навбатдаги тадқиқотлар уч турдаги ғалла экинлари, буғдой, жавдар ва тритикали устида ўтказилди.

 Мақсад буғдойни ловия ўсимлигидан сўнг такрорий ҳосил сифатида етиштириш усуллари, жавдарда кечки азотлантириш азотли озиқлантиришнинг таъсири, тритикалида эса ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигига баргдан озиқлантириш меъёри таъсирини аниқлашдан иборат эди. Муҳими, изланишлар муваффақиятли якунланди.

Шу муносабат билан байрам сайли ташкил этилди. Ректор Нарзулло Обломурадов бошчилигида “Ғалла сайли” мавзусида илмий-амалий дала семинари ташкил этилди. Дастлаб қишлоқ хўжалигининг махсус замонавий техникаларида ҳосилларни ўриш ишлари ташкил этилди.

Шундан сўнг, байрам дастурхони тузалди. Энг муҳими, тортиқ этилган барча ун маҳсулотларидан тайёрланган озиқ-овқат, тандирда ёпилган нон ва сомсалар тажриба хўжалигида етиштирилган буғдой, жавдар ва тритикалидан тайёрланди. Жараёнларни кузатиб борган ҳамкор-хорижий ташкилотлар вакиллари университет жамоасининг аҳиллигини ҳамда ўқув илмий-тажриба хўжалигида олиб борилаётган ислоҳотлар, илмий изланишлар натижаларини эътироф этди. 

Бундан бир неча йил олдин тажриба хўжалигида олиб борилаётган тадқиқотлардан ҳеч ким хабардор бўлмасди. Эндиликда барча олим-профессор, тадқиқотчилар тезроқ ижобий натижа қайд этиб, уни нафақат жамоа билан, балки юртдошларимиз, хорижлик экспертлар билан ҳам баҳам кўриш иштиёқида.

Тадбирда ўз саъй-ҳаракатлари билан жонбозлик кўрсатганлар университет раҳбарияти томонидан тақдирланди.

Эндиликда изланишлар натижаларидан хулоса чиқарилган ҳолда, фермер-деҳқонларга тавсиялар етказилади ҳамда кичик ҳудуддан ҳам кўп миқдорда ҳосил олишга эришилади. Бу эса ушбу маҳсулотларнинг экспортбоплигини оширишга ва мамлакатимизда донли экинларга бўлган талабни тўлақонли қондириб, юртимиз иқтисодиётини барқарорлигини таъминлашга замин яратади.

А.Мусаев, ЎзА.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Изланишлар ўз самарасини берди