Бухоро тумани Қавола Маҳмуд маҳалласида яшовчи 1974 йилда туғилган фуқаро Шоира Ҳасанова 2-гуруҳ ногирони. Ижтимоий ходимлар томонидан ўтказилган хатлов жараёнида фуқаронинг бир қатор ижтимоий хизматларга эҳтиёжи борлиги аниқланди.

Ўзаро ҳамкорликдаги идоравий ёндашув асосида фуқаронинг ўғли Россия Федерациясида яшаётганлиги инобатга олиниб, Шоира Ҳасанова реестрга киритилди ва унга ҳафтада 2 кун ижтимоий ходим ассистенти бириктирилди. Ёлғизлик ва руҳий босим оқибатида тушкунликка тушган фуқаро билан психологик маслаҳатлашув ва реабилитация ишлари олиб борилди. Собиқ турмуш ўртоғи томонидан тўланмай келган алимент маблағларини ундириш мақсадида юридик хизматлар кўрсатилиши учун ариза расмийлаштирилиб, белгиланган алимент маблағлари ундириб берилди.  

Тиббий-ижтимоий экспертиза комиссияси хулосасига асосан, “Узум Маркет” орқали шакллантирилган ваучер ёрдамида фуқаро қўлтиқ ҳасса ва юриш ҳассаси билан таъминланди. Соғлиғини тиклаш мақсадида Шоира Ҳасанова “Бухоро” санаториясига навбатга қўйилди. “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан кўмак берилди. Туман Санитария ва эпидемиология бўлими томонидан фуқаронинг яшаш манзилида бепул дезинфекция ишлари амалга оширилди. Шунингдек, фуқаро ҚВПга йўналтирилиб, унга имтиёзли тарзда бепул дори-дармонлар етказиб берилди.

Кўрилган бу каби комплекс чора-тадбирлар ногиронлиги бўлган ёлғиз инсонларни ижтимоий ҳимоялаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

Зариф Комилов,  

ЎзА мухбири

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ижтимоий ходимлар аҳоли хизматида