Ҳар бир инсон қадри улуғланаётган, уларнинг бугун кечагидан яхши яшаши учун барча шароит яратилаётган мамлакатимизда амалга оширилаётган оламшумул ишлар ҳаётимизни тубдан ўзгартирмоқда. Бу жараёнда эътиборга муҳтож, эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган ва имконияти чекланган инсонларга ҳақиқий кўмак берилиб, улар ижтимоий ҳаётнинг фаол иштирокчиси бўлиши йўлида қўллаб-қувватланмоқда.

Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги кўмакка эҳтиёжманд шахсларнинг ижтимоий ҳимояланиш механизми маҳалла даражасида йўлга қўйилгани бу борадаги ишлар самарадорлигини янада оширди. Аҳолининг оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолишининг олдини олиш ва ижтимоий ҳимоянинг манзиллилиги кўмакка муҳтож қатламнинг ижтимоийлашувини таъминлашга хизмат қила бошлади. Бунга Сурхондарё вилоятининг чекка Узун туманида амалга оширилаётган ишлар ҳам яққол далилдир. 

Маълумотларга кўра, Узун туманида 13 минг 872 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож шахс яшайди. Уларнинг 4 минг 414 нафари кам таъминлангани учун нафақа олмоқда. 7 минг 236 нафари ногиронлиги бўлган шахслар рўйхатига киритилган. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг 381 нафари меҳнатга лаёқатли бўлиб, уларнинг 378 нафари расмий иш билан банд. Норасмий меҳнат билан шуғулланаётган ногиронлиги бўлган шахсларни ҳам расмий секторга жалб этиш юзасидан тегишли чора-тадбир белгилаб олинган. Шунга кўра, туман ҳокимлиги ва “Инсон” маркази ҳамкорлигида ҳудуддаги корхона ва ташкилотларга икки нафардан ногиронлиги бўлган шахслар бандлигини таъминлаш мўлжалланмоқда. Шунингдек, янги тизим жорий этилгунча туманда олти нафар ногиронлиги бўлган шахс параспорт билан шуғулланган бўлса, эндиликда “Инсон” маркази ёрдамида параспортга жалб этилганлар қарийб юз нафардан ошди.

Тумандаги Меҳнат маҳалласида 5 минг 574 киши яшайди. Уларнинг 179 нафари кам таъминлангани учун нафақа олади. Ҳудудда ижтимоий ходим сифатида иш бошлаган Баҳринисо Атоеванинг ўзи ҳам ҳаёт синовларидан ўтган аёл. Турмуш ўртоғидан ажралиб қолган ижтимоий ходим кўп йиллар уч фарзандни улғайтиришда қийинчиликларга ҳам дуч келди. Болалар ёш. Мактабгача таълим ташкилотида ишлади. Ойлик маош камлигидан рўзғорини зўрға тебратди. Болалар улғайган сайин ойлигини овқатига сарфласа, усти-бошига етмай қола бошлади. Шундай кунларнинг бирида у Гулистон маҳалласига бориб, болалар нафақаси олишга ёрдам беришларини сўради. Маҳалладаги ижтимоий ходимга дардини тўкиб солди. Ижтимоий ходим Баҳринисо Атоева билан дилдан суҳбатлашиб, муаммоларини тинглади. Олий маълумотли мутахассис эканини эшитгач, Меҳнат маҳалласида ижтимоий ходим вазифаси ташкил этилганини айтиб, ўша ишга ўтишни тавсия қилди. Йўл-йўриқ кўрсатиб, маслаҳат берди.

­–Бу воқеа ўтган йил бўлган эди,­–дейди Бахринисо Атоева. –Ўша куннинг ўзида тумандаги “Инсон” ижтимоий хизматлар марказига бориб учрашдим. Ҳужжатларимни топширдим. Суҳбатлардан ўтдим. Тезда ижтимоий ходим бўлиб иш бошладим. Катта маҳалла. Хонадонлар тарқоқ жойлашган. Бир-икки ой меҳнат қилгач, иш унумдорлигини ошириш учун муддатли тўлов асосида кичик электр маторол харид қилдим. Энди оилалар билан танишишда вақтдан юта бошладим. Ижтимоий химояга муҳтож фуқаролар муаммоларини уйма-уй юриб хатловдан ўтказиб, уларнинг бандлигини таъмирлшга, иш жойларига бориб мониторинглар ўтказишга ҳам бинойидек улгураяпман. Фарзандларимнинг бирини мактабга, икковини боғчага элтиб қўяман. Ишдан қайтишда яна беминнат электр маторолимда олиб қайтаман. Хуллас, маҳалламизнинг ижтимоий ходими Хадича опа менинг ҳаётимни ўзгартиришга сабаб бўлди. Тўғри, иш кўп. Лекин, шунга яраша ойлик маош олиб, фарзандларимни ҳеч кимдан кам қилмай улғайтираяпман. Шунингдек, маҳалладаги эҳтиёжманд оилалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳам ижтимоийлашувини таъминлашга ёрдамлашаяпман.

Дарвоқе, эндиликда маҳаллада ногиронлиги бор шахс реабилитация воситасига эҳтиёж сезса, у дарҳол етказиб беради. Ўзига мос иш топишига ҳам кўмаклашади. Бундай эътибор уларнинг жамиятимизда барча билан тенг ҳуқуқ ва имкониятларга эга эканини чуқур ҳис этиб яшашига замин яратмоқда. Маҳаллада оғир аҳволга тушиб қолган ва шу ҳолатга тушиш хавфи юқори бўлган шахслар ва оилаларга бевосита маҳалла даражасида комплекс ёндашув асосида профессионал ижтимоий хизматлар кўрсатиш йўлга қўйилган. Бу тоифадаги аҳолининг эҳтиёжлари ва мавжуд имкониятларини баҳолаш орқали уларга индивидуал тартибда ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш режалари ишлаб чиқилиб, ташкил этилган. 

­–Ўн беш йиллардан буён ишсиз эдим,–­дейди шу маҳаллада яшайдиган Муҳаммад Ғуломов.­ –Оилавий шароитимиз анча оғирлашиб қийналиб қолгандик. Нафақа пулимга рўзғор тебратиб, уч фарзандимни ҳам боқар эдим. Бир куни ижтимоий ходимлар келиб, муаммоларимни ўрганишди. Уларга унчалик ишонқирамай муаммоларимни айтдим. Чунки, шу пайтгача уйимизга келган кишилар гапимизни тинглаб, суратларга тушириб, кетишар эди, холос. Масала эса ҳал бўлмай қолаверар эди.  Бу сафар янглишган эканман, 15 йиллик муаммоларим ечим топди. Пенсия жамғармаси Узун тумани бўлимида иш борлигини айтиб, ҳужжатларимни давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимларининг очиқ портали орқали топшириб берди. Суҳбатдан ўтдим. Бугунги кунда ишлаяпман. Ишим ўзимга ёқади. Уйимга даромад олиб келяпман. 

Бахринисо Атоева маҳаллада ижтимоий ходим бўлиб иш бошлагач, мобиль гуруҳи олти фуқарога психологик ёрдам кўрсатди. Ижтимоий хизматларни мувофиқлаштириш алоҳида электрон модул асосида маҳаллада 30 та кейс, яъни ижтимоий кўмакка муҳтож бўлганларга ижтимоий ёрдам ва хизмат кўрсатиш жорий этилди. Масалан, Наргиза Ўсарованинг хонадони маҳалла фаоллари ҳамкорлигида хатловдан ўтказилганда турмуш ўртоғи ўтган йил бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этгани ва онахон уч фарзанднинг ёлғиз боқувчиси экани аниқланди.  Оиланинг аҳволи, яшаш шароити ўрганилиб, кейс менежмант асосида бир қатор ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатилди. Бир фарзандига боқувчисини йўқотганлик нафақаси тайинланди. Онизорга субсидия асосида тикув машинаси олиб берилиб, даромад манбаи яратилди. 

­–Ижтимоий ходимлар барака топсин,–­дейди Наргиза Ўсарова.­ Ёлғизлатиб қўйишмади. Турмушимиз яна изга тушди. Замонавий тикув машинаси билан маҳалладошларимнинг буюртмасини тез, сифатли бажариб бераяпман. Рўзғоримизга барака кирди. Бундан жуда миннатдормиз. 

Ижтимоий ходим маҳалладаги тўрт ва ундан ортиқ нафақа олувчиларни уйма-уй ўрганганида Кимё Назарова хонадонида ҳам бўлди. Унинг ишга жойлашиш истаги борлиги аниқланиб, мономарказга ўқишга йўналтирилди. Ўқиб, касб-ҳунарли бўлгач, уй боғчасига ёрдамчи тарбиячи вазифасига ишга жойлаштирилди. Болаликдан имконияти чекланган Умида Алижоновага “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази кўмагида "Саховат ва кўмак" жамғармасидан унинг соғлигини тиклаши учун 4 миллион 200 минг сўм моддий ёрдам кўрсатилди.  

Баҳринисо Атоева маҳаллада комплекс ижтимоий хизматлар кўрсатувчи ижтимоий ходим бўлиб ишлаётгани ва ёрдамга муҳтож инсонларга яқиндан кўмаклашаётгани ҳамда ўз ҳаётида туб ўзгаришлар бўлаётганидан фахр ҳиссини туймоқда. Ўзи ва маҳалладаги эҳтиёжманд оилалар турмуши яхшиланаётганидан бир олам қувонч билан яшамоқда.

­–Ишонасизми, уч фарзанд билан қайнонамнинг уйида яшардик,–­дейди Баҳринисо Атоева.­ –Уй-жой қилишга имкониятимиз бўлмай турганида турмуш ўртоғим вафот этиб қолди. Шундан сўнг қайнонамнинг уйида яшаш янада ўнғайсиз бўлаётгандек туюлди, менга. Икки йил субсидия асосида уй-жой олишга ҳаракат қилдим. Ойлик иш ҳақим амалдаги мезонга тўғри келмагани учун рад этишди. “Инсон” ижтимоий хизматлари марказига маҳаллада комплекс ижтимоий хизматлар кўрсатувчи ижтимоий ходим бўлиб ишга киргач, яна ариза топширган эдим, ойлик даромадим тўғри келиб, субсидия асосида кўп қаватли уйдан янги хонадонли бўлдим. Тасаввур қилаяпсизми, бугун ҳаракат қилган инсон ўз ҳаётини ҳам, ёрдамга муҳтож шахслар турмушини ҳам ўзгартириши, ҳеч кимдан кам бўлмай яшаши учун барча шароит яратилган. Бундан эса фақат фахрланиш, барча бирдек қадрланаётганига  шукрона айтиш ва эртанги янада фаровон келажакка интилиб яшаш керак. 

Холмўмин Маматрайимов,

ЎзА мухбири

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ижтимоий ходим ўзгалар ҳаёти ва ўз турмушини ўзгартирди