Бухоро вилояти Вобкент тумани Кўлхатиб маҳалласида яшовчи Зубайда Астанова оғир ижтимоий ва руҳий муаммолар гирдобида яшаб келаётган эди. Унинг ўғли Муҳриддин Тоҳиров ногирон бўлганлиги сабаб доимий парвариш ва эътиборга муҳтож. Аммо, оиланинг моддий имкониятлари чекланган.

Зубайда опа маҳалла ижтимоий ходими Мунира Жамиловага мурожаат этди ва шу сабаб унинг ҳаётида ижобий ўзгаришлар юз берди.

Ижтимоий ходим томонидан Муҳриддинга ваучер асосида ҳаракатланиш имконини берувчи ногиронлик аравачаси топширилди. Бола саломатлигини яхшилаш мақсадида тиббий муассасага йўлланма берилди. “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан Муҳриддин мактаб формаси билан таъминланди. Оиланинг оғир моддий аҳволи эътиборга олиниб, рўйхатга киритилди ва бола нафақаси тайинланди. Шу билан бирга Зубайда опа “Вобтекс” МЧЖга ишга жойлаштирилиб, оила даромади барқарорлаштирилди. 

– Бу ёрдамлар орқасидан ўзимизни жамиятда ёлғиз эмаслигимизни ҳис қилдик. Болам кўчага чиқяпти, ўзим ишга боряпман. Яшашга, яшнатишга ишонч пайдо бўлди, – дея миннатдорлик билдиради Зубайда опа.

 Бугун Кўлхатиб маҳалласида ижтимоий ходимлар фаоллиги туфайли ўз ҳаётини янгидан бошлаётган оилалар сони ортмоқда. Мунира Жамилова каби фидойи мутахассислар оғир вазиятга тушиб қолган фуқароларни қўллаб-қувватлаб, уларга суянч бўлмоқда.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ижтимоий хизмат эҳтиёжмандларга ишончдир