Ижтимоий ҳимоя йўналишидаги рақамлаштириш жараёни зарур ёрдамнинг аниқ манзилини топишга йўл кўрсатади.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал қилиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида асосан ушбу йўналишда қилиниши зарур бўлган долзарб масалаларга эътибор қаратилди.

Бу бежиз эмас, албатта. Мамлакатимизда давлат ва жамият бошқарувида аёлларнинг ўрни ва мавқеини янада мустаҳкамлаш  ислоҳотларимизнинг энг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади

Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва манзилли ҳал этиш мақсадида “Аёллар дафтари” жорий этилгани амалий ишларни манзилли олиб боришга замин яратди.  

Бу дафтарга 9 мезон асосида 433 минг нафар хотин-қиз киритилиб, электрон база шакллантирилган. Бугунги кунгача эса улар 80 минг нафарининг муаммолари ҳал этилган.

Шундан 253 минг нафари ишсиз, 44 мингги  тиббий, 48,5 мингги ҳуқуқий ва психологик ёрдамга муҳтожлар, 37 мингги  боқувчисини йўқотган, 33,5 мингги ногиронлиги бўлганлар (шундан 4,5 минг  уй-жойини таъмирлашга муҳтож), 9 мингги нотурар жойда яшовчилар, 8 мингги ногиронлиги бўлган фарзандини тарбиялаётган ёлғиз аёлларни ташкил этган.  

Айтиб ўтиш керакки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2021 йил 8 январда “Хотин-қизлар муаммоларини “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича вақтинчалик тартиб”ни тасдиқлади.

Мазкур вақтинчалик тартибга кўра, “Аёллар дафтари” – ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бўлган, ишсиз хотин-қизларнинг муаммоларини аниқлаш, бартараф этиш ва назоратини олиб бориш бўйича маълумотлар базаси ҳисобланади.

Мазкур база аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш борасида замонавий ёндашув бўлди. “Аёллар дафтари”дан ташқари “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” жорий этилгани эҳтиёжманд оилалар, аёллар ва ёшлар билан манзилли ишлаш бўйича самарали тизим бўлди.

Ҳозир ушбу дафтарлардаги маълумотларни “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритиш ишлари амалга оширилиб, ижтимоий ҳимояда “рақамлаштириш” деган янги босқич бошланди. Унинг асосий вазифаларидан бири ҳақиқий ижтимоий ва моддий кўмакка муҳтож кишиларга ижтимоий ёрдам ва бошқа ижтимоий хизматларни ўз вақтида кўрсатишдир.  

Бундай тизим тўлақонли ишлаши жамиятда ҳар бир шахснинг ўз ўрнини топишига, ҳаётдан рози бўлиб яшашига мустаҳкам замин яратади.  

Зеро, ўз келажагига бефарқ бўлмаган давлат ва жамият ҳимояга муҳтож шахсларни ўқитиш, иш билан таъминлаш, тадбиркорликка жалб этиш, уй-жой муаммоларини ҳал қилиш, соғлиғини асраш бўйича масъулиятни ўз зиммасига олади.  

Шуҳрат Исмоилов,

юридик фанлари доктори (DSc).

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” яратилмоқда