Ижтимоий ҳимоя самарадорлигини ошириш йўлида
ФОТОРЕПОРТАЖ
Мамлакатимизда ижтимоий ҳимояни маҳалла даражасида ташкил этиш, ижтимоий хизмат ва ёрдамларни комплекс ёндашув асосида кўрсатиш, бу йўналишдаги ишларнинг манзиллиги ва самарадорлигини ошириш ҳамда аҳолининг кўмакка муҳтож қатлами манфаатларини кафолатлаш мақсадида жойларда “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари фаолияти йўлга қўйилди.
[gallery-15498]
Хусусан, республикада биринчи бўлиб Сурхондарё вилоятининг Узун туманида фойдаланишга топширилган “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази қисқа фурсатда 6 минг 856 нафар фуқарога тегишли ёрдамларни кўрсатди. Қирқдан зиёд фуқаронинг тиббий кўригини ташкил этиш, 8 нафар ўзгалар парваришига муҳтож кексаларнинг яқинлари билан алоқаларини тиклаш ва “якка-ёлғизлар реестри”дан чиқариш, 167 нафар фуқарони реабилитация воситаси билан таъминлаш, 241 нафар васийлик ва ҳомийликка олинган болаларнинг шарт-шароитларини ўрганиш, 300 дан ошиқ ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигига кўмаклашиш шулар жумласидандир.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА