Ижро ва меҳнат интизоми доимий назоратда
Мажбурий ижро Бюроси органларида кадрларни ижро ва меҳнат интизомига риоя қилиниши, улар ўртасида ножўя хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш бўйича 2021 йилда Бухоро вилоятида хизмат вазифаларини лозим даражада бажармасдан масъулиятсизликка йўл қўйган 57 нафар (Бюро директори томонидан 1 нафар, бошқарма бошлиғи томонидан 56 нафар) тезкор ходимларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилган.
Хизмат вазифаларини виждонан ва намунали бажарган 93 нафар ходимлар, жумладан 11 нафари Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан, 2 нафари Бош прокурор, 32 нафари Бюро директори, 59 нафари бошқарма бошлиғи томонидан рағбатлантирилган.
Бошқарма аттестация комиссияси томонидан 72 нафар ходимлар аттестациядан ўтказилиб, шундан 66 нафари эгаллаб турган лавозимига лойиқ, 6 нафар ходим эгаллаб турган лавозимига етарли даражада лойиқ эмас деб топилган. Уларга олти ой синов муддати берилган.
Зариф Комилов, ЎзА