Наманган вилояти Поп туманида “Ҳудудгаз Наманган” газ таъминоти филиали ҳамда унинг ҳудудий бўлимларида ижро интизоми ва мурожаатлар билан ишлашни янада яхшилаш юзасидан ўқув семинари ташкил этилди.

“Поп тумангаз” газ таъминоти бўлими биносида ўтказилган мазкур семинарда филиалнинг назорат ва мурожаатлар билан ишлаш бўлими масъул ходимлари ва шаҳар, туман газ бўлимларининг етакчи мутахассислари иштирок этди. 

Даставвал, “Ҳудудгаз Наманган” газ таъминоти филиали назорат ва мурожаатлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Марямхон Дадамирзаева вилоятдаги газ таъминоти идораларида иш юритиш ва ижро интизоми самарадорлиги, ҳужжатларни тайёрлашда сифат даражасини ошириш хусусида атрофлича сўз юритди. 

Семинарда, “Ҳудудгаз Наманган” газ таъминоти филиалига 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш борасида маъруза қилиниб, ҳисобот давридаги мурожаатларнинг сони ва назорати таҳлил этилди. 

Бундай амалий семинарлар газ таъминоти тизимини янада такомиллаштиришда ходимларнинг билим ва кўникмаларини ошириш, ҳар бир фуқаронинг мурожаатига эътибор ва масъулият билан ёндашиш, одамларнинг муаммо ёки масалаларига ечим излашга чорлайди.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ижро назорати ва мурожаатга эътибор – муҳим мезон