Пойтахтимиздаги Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган “Бир томчидан нур тўплаб” номли болалар расмлари кўргазмасининг очилиши бўлиб ўтди.

Кўргазмада ёш ижодкорларнинг 400 дан ортиқ ўзларини қизиқтирган мавзулардаги расмлари намойиш этилди. Ҳар бир асарда ёш ижодкорларнинг ўзлари яшаётган дунёга муносабати, орзу-ниятлари ва қадриятлари ўз ифодасини топган.

Мазкур кўргазма ёш муаллифларнинг бадиий ижод салоҳиятини намойиш этиши учун ажойиб имконият ва уларга мотивация бўлди. Ёш иштирокчиларнинг асарларида уларнинг индивидуал услуби ва ўзига хос дунёқарашлари акс эттирилган. Ўз асарлари орқали ҳис-туйғулари ва фикрларини баҳам кўришган.

Ушбу кўргазма ёш ижодкорлар учун илҳомланиш ва ижодий юксалишда муҳим манба бўлиб хизмат қилади.

Кўргазма 29 майгача давом этади.

Гулноза Бобоева,

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ижодкор ёшлар кўргазмаси