“Ижодкор судьялар клуби” ташкил этилди
Давлатимиз раҳбари маънавият бўлмаган жойда адолат бўлмайди, деб алоҳида таъкидлаган.
Бу эса судьялар маънавиятини юксалтириб бориш зарурлигини англатади. Шу мақсадда Судьялар олий кенгаши қатор тадбирларни амалга ошириб келмоқда. Маънавий-маърифий ишлар кучайтирилиб, судьяларни сабоқ чиқаришга ундайдиган фильмлар яратилди, асарлар чоп этилди.
Ҳақиқатан ҳам маънавиятга бегона инсонни тирик ҳайкалдан фарқи қолмайди. Судьялик эса инсон тақдири билан бевосита боғлиқ. Бунинг юкини кўтариш учун судья маънан юксак, ахлоқан пок бўлиши керак.
Судьялар олий кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган “Ижодкор судьялар клуби” суд тизимида маънавий-маърифий ишларни янада ривожлантиришга хизмат қилади.
Мазкур клубга жам бўлганлар шахсий намуна кўрсатишларидан ташқари маънавий-маърифий ишларда фаол бўлмоғи ҳам талаб этилади. Уларнинг ҳаракати, меҳнати ва ижоди эса Кенгаш томонидан рағбатлантириб борилади.
Судьялар олий кенгаши
Матбуот хизмати
ЎзА