Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида касбий (ижодий) имтиҳонлар давом этмоқда.

Жорий йилда ҳам абитуриентларнинг ижодий, амалий ишларини баҳолашга комиссия раиси сифатида институтда фаолият юритмайдиган таниқли санъатшунос олимлар, фахрий унвонга эга бўлган машҳур театр ва кинорежиссёрлар, актёрлар, хонандалар, созандалар, кино ва телевидение соҳасидаги маҳоратли  операторлар жалб этилган.  

[gallery-24197]

Имтиҳон бошланишидан аввал институт ректори, профессор Нодирбек Сайфуллаев комиссия раислари ва жараёнларни бевосита кузатиш учун таклиф этилган институт Жамотчилик кенгаши аъзолари билан учрашиб, қабул жараёнларини адолатли ва шаффоф тарзда ташкил этиш юзасидан суҳбат олиб борди.

– Бўлғуси ижодкорнинг институтга биринчи қадами, албатта, кириш имтиҳонларида қўйилади, – деди Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори, профессор Нодирбек Сайфуллаев. – Шуни инобатга олган ҳолда, 2025/2026 ўқув йили қабулида институт жамоаси ушбу жараённи адолатли ва шаффоф ўтиши учун барча чораларни кўрди. Имтиҳон ўтказиш учун мўлжалланган аудиториялар таъмирланиб, барча зарурий жиҳозлар билан таъминланди.

Жараён жонли эфирда намойиш этиб борилмоқда. Институтнинг Ўқув театрида абитуриентларнинг ота-оналари ва яқинлари учун жараённи бевосита кузатиб боришлари учун барча шароитлар яратилди. Нодирбек Сайфуллаев ота-оналар билан ҳам самимий суҳбат қурди. Ушбу жараёнда ота-оналар имтиҳон жараёнларининг бориши ҳамда ота-оналарга яратилган шароитлардан ҳамда жараёнда яратилган холисликдан мамнун эканини, шунингдек, фарзандининг имтиҳон жараёнини бевосита кузатиб боришаётганини маълум қилди.  

Айтиш керакки, имтиҳон натижалари институтнинг веб-сайти орқали эълон қилинади.

Н.Усмонова,  

Ойбек Пардаев (сурат),  

ЎзА мухбирлари

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ижодий имтиҳонлар давом этмоқда