Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 13 апрель куни ёшлар тадбиркорлиги ва бандлиги масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида шу ҳақда таъкидлади.

– Бугунги кунда 130 мингдан зиёд олийгоҳ талабалари ижарада яшайди. Бу масалани ҳал қилиш бўйича ҳукумат томонидан алоҳида дастур тайёрланмоқда. Унга кўра, бундай фарзандларимизга 1 майдан бошлаб ижара тўловининг ярми давлат томонидан қоплаб берилади. Албатта, бу ҳам давлатнинг пули, лекин бошқа иложимиз йўқ, - деди давлатимиз раҳбари.

Таъкидланишича, дастлабки босқичда ушбу тизим орқали 60 минг ёш қамраб олинади. Шу билан бирга, эҳтиёжманд талабаларга ушбу харажатлар ҳокимликлар ва олийгоҳлар маблағи ҳисобидан ҳам қоплаб берилади.

Ушбу мақсадлар учун 100 миллиард сўм ажратилади.

Президент олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Тошқулов, молия вазири Т.Ишметов, ректор ва вилоят молия бошлиқларига ижарада турган талабалар билан учрашиб, 1 майдан тўловларни бошлаш бўйича топшириқ берди.

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ижарада яшовчи талабаларнинг 50 фоиз ижара пули тўлаб берилади